Баткен вилоятининг чегарага яқин қишлоқларида ипотека уйларни қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур қарор лойиҳасини 30-майда Иқтисод ва савдо вазирлиги таклиф қилди.
Унга кўра, турар жой қуришга 200 млн сом сарфланиши кутилмоқда. Ипотека уйлар чегарада яшаган турғунларга 4% билан 25 йилгача муддатга берилади.
«Бу демографик процессларнинг ижтимоий динамикасига имкониятларни яратади, шунингдек олий малакали меҳнат кадрларини сақлаб қолиш учун шароитларни тузиш орқали мишрация даражасини камайтиришни таъминлайди», — деб айтилади лойиҳада.
Шунингдек лойиҳада кўрсатилишича, уйларни Архитектура, қурулиш ҳамда турар жой-коммунал агентлиги қуради. Баткен вилоятини ривожлантириш кенгашига янги уйлар қурилувчи аҳоли пунктларини аниқлаш топшириғи берилади.
Апрель ойида Давлат ипотека компаниясининг бошчиси Аида Тологонова ҳам бу лойиҳа бўйича айтган. Унда у ҳудудларга турар жой қуриш учун 3,5 миллиард бўлинганини айтиб, унинг ичидан 200 млн сомини Баткенга бўлиш ҳақида қарор тайёрланаётганини билдирган эди.
Тологонова уйлар Баткеннинг Ақ-Сай ва Мақсат қишлоқларига қурилишини таъкидлаган. Бундан ташқари ўлканинг бошқа ҳудудларига турар жой қуриш учун 300 гектар ер аниқлангани айтилган.
Қирғиз-тожик чегарасида 2021-йилнинг апрелидаги энг йирик қуролли жанжалда Баткен ва Лайлак туманларида 140 уй ҳамда 84 объект ёниб кетган.
Ҳукумат Баткен вилоятидаги чегарага яқин қишлоқларни қайта тиклаш учун 700 млн сом ажратган. Унинг 500 млн соми ижтимоий объектларни қуришга сарфланган. Ҳукумат турғунларнинг уйини қайта қуриб бериб, аммо уларнинг ўғирланган мол-мулкига жавобгарлик олмаган. Кейинчалик ҳар бир оилага мебелларни сотиб олиш учун 100 минг сомдан берилган.
Вафот этганларнинг яқинлари учун эса Баткен шаҳрининг Четбулоқ қишлоғида шаҳарча қурилган — унга жанжалда миномётнинг ўқидан ҳалок бўлган 12 ёшли Мадинанинг исми берилган.
«Менинг уйим 2021-2026»
Давлат ипотека компаниясининг (ДИК) «Менинг уйим 2021-2026» дастури 2021-йилнинг 16-сентябрида ишлай бошлаган. Унинг асосида, давлат ипотекасининг ставкаси 4%га қадар озайтирилиб, турар жойни молиялаш муддати 25 йилгача узайтирилган.
Программанинг иштирокчилари сотиб олишни мақсад қилаётган кўчмас мулкнинг нархининг дастлабки 10%ини ёки қўшимча гаров тўлаши керак. Кредитнинг максимал миқдори 4 миллион сомдан ортмаслиги керак.
ДИКнинг яна бир «Имтиёзли ипотека» прогораммасига эса давлат ишхоналарида ишлаганларгина эмас, барча қирғизистонликлар қатнишиши мумкин. Программанинг ипотека ставкаси йилига 8% билан 25 йилга берилади.
Ипотека кредитларининг ҳамкор уч банк — «Айыл Банк», « РСК Банк» ва «Бакай Банк» очиқ акционерлик жамияти бермоқда.