Вазирлар маҳкамаси мамлакатдан шакарни экспорт қилишни ярим йилга тақиқлади

369

Вазирлар маҳкамаси шакар ва шакар ҳом ашёсини Қирғизистон ҳудудидан ташқарига экспорт қилишга ярим йилга таъқиқ қўйди. Тегишли фармонга вазирлар макамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қўл қўйди.

Вазирлар маҳкамасидан фармон ўлкадан шакарни оммавий турда чиқариб кетишни тўхтатиш, давлатдаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бозордаги нархни ушлаб туриш мақсадида қабул қилинганини тушунтиришди.

Шакарни экспорт қилишга вақтинча чеклов кераклигини 27-майда вазирлар маҳкамасини етакчисининг ўринбосари Бақит Торобаев «Қайинди-Қант» ишхонасига борганда айтган. Торобаев мазкур ишхонага савдо тармоқларда қатнинг танқислиги пайдо бўлиб нархи ўсиб кетгани боис борган.

Унда вазирлар маҳкамаси заводда ҳом ашё билан таъминлаш бўйича муаммолар сабаб ишлаб чиқариш бир неча кунга тўхтаб қолганини таъкидлаган. Аммо ҳозирги вақтда Қирғизистонга шакар ҳом ашёсини етказиш бошланган.

Бундан ташқари, вазирлар маҳкамаси 1-апрелдан бошлаб мамлакатга импорт қилинувчи шака ва ўсимлик ёғининг қўшимча нархига нол солиқ ставкаси белигаланган. Ноллик солиқ меъёри 2022-йилнинг охиригача кучида бўлади.