Парламентда ўқитувчиларни «ҳурмат қилмайдиган» ўқувчилар ва ота-оналарни жаримага тортиш таклиф қилинди

338

Жогорку Кенешнинг уч депутати Ҳуқуқ бузишлар кодексига ўзгартириш киритиб, ўқитувчини ҳақорат қилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини жаримага тортишни таклиф қилди. Қонун лойиҳаси парламентнинг Ижтимоий сиёсат қўмитасининг 30-май куни бўлиб ўтган йиғилишида биринчи ўқишда маъқулланди.

Депутатларнинг таклифлари

Ташаббус  депутатлар Мирлан Самийкожо, Аманкан Кенжебаев ва Улан Бакасов (парламент сайтида ташаббускорлар қаторида кўрсатилмаган) томонидан илгари сурилган. Қонун лойиҳаси 22-феврал куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ташаббускорларнинг қайд этишича, мазкур ҳужжат «педагогларга нисбатан устидан мазаҳ қилиш, ҳақорат қилиш, одобсиз хатти-ҳаракатлар, безорилик ва одобсиз имо-ишоралар кўринишидаги муомала учун жавобгарликни белгилаш мақсадида» ишлаб чиқилган.

Ўш шаҳридаги Киров номли №4 мактабдаги дарс жараёни. Сурат: Айбике Адилет қизи/ Kloop.

Қонун лойиҳасининг мантиқий асосларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан «ўқитувчиларни ҳақоратлаш ва ҳатто ҳужум қилиш ҳолатларининг кўпайиши нафақат таълим олиш имкониятининг сезиларли даражада қисқаришига, балки кафолатланган педагогларнинг жамиятдаги махсус ҳуқуқий мақомининг ҳам пасайишига олиб келади», дейилади.

«Асабларни ўйнатган ва одатий ҳолга айланиб бораётгани бундай ҳолатларга ҳайратланмаслик керак. Болалар фақат ота-онасининг ўқитувчига нисбатан хатти-ҳаракати ва муносабатини акс эттиради: Агар бола ота-онаси томонидан ўқитувчига нисбатан ҳурматсизликни кўрса, “ўқитувчи аҳмоқ”, “менинг ақлли боламга икки қўйишга» қандай ҳадди сиғди,  мен унга кўрсатиб қўяман” деган сўзларни эшитса, ўқитувчидан нафратланишдан бошқа ҳеч нарсани ҳис қилмай қўйиши мумкин»,- деган фикрда  ташаббусчилар.

Депутатлар, шунингдек, бир ота-онанинг шикояти ўқитувчининг ишдан бўшатилишига сабаб бўлиши одатий ҳолга айланиб қолганини ҳам айтишди.

«Афсуски, сўнгги ўн йилликда ота-оналар ҳамжамияти умумтаълим тизимига, айниқса, ўқитувчиларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада нафратни кўрсатди. Оқибатда ўқитувчилар икки томонлама:  нафақат мактаб ўқувчиларидан, балки уларнинг ота-оналаридан ҳам ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда», — дея таъкидлашди қонун лойиҳаси ташаббускорлари.

Бунга улар « ҳозирда ўқитувчининг шунчалик  кучсиз ва ожизлигидан кўплари ўз кучини кучлиларга кўрсатишга интилишиб, тилини тишлаб тургани» сабаб эканлигини айтишади.

«Натижада педагогнинг ўз касбини ташлаб кетиши, ўз касбидан нафратланиши кенг тарқалди, ўқитувчиларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи таъқибга учраганини, ҳаттоки ўқувчи томонидан зўравонликка учраганига статистика гувоҳ бўлмаяптими. Амалдаги қонунчиликда ўқитувчиларга босим ўтказиш учун кўплаб воситалар мавжуд, бироқ амалда ўқувчига таъсир қилиш учун ҳеч қандай восита йўқ. Бу мактаб ўқувчиларини рағбатлантирувчи омил ҳисобланади – “жазосизлик бузади” »,- дейилади қонун лойиҳасида.

Қанча миқдорда жарима таклиф этилмоқда?

Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири Аманкан Кенжебаев «Клооп»га берган интервьюсида  ўқувчиларнинг ота-оналарига жаримага  12 ёшдан бошлаб  тортилишини айтди. Жарима 2 минг сомни ташкил қилади. Агар ҳуқуқбузарлик яна такрорланса, 5000 сўм миқдорида жарима ёки 3 кундан 5 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Аманкан Кенжебаев. Сурат: Парламент сайти.

«Ушбу қонун лойиҳаси юқори синф ўқувчиларига қаратилган. 12 ёшгача бўлган болалар қоидаларни кўп бузмайди», - деди у ва қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилишини қўшимча қилди.

Қонун лойиҳасида бундай жазо чоралари вояга етмаган ўқувчининг ота-онасидан бирига, агар у вояга етган бўлса, ўқувчининг ўзига ёки таълим муносабатларида иштирок этувчи бошқа шахсга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ташаббускорларнинг далиллари

Тармоқ қўмитасининг ўша йиғилишида қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири Мирлан Самийкожо мамлакатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаётганини айтди.

“Менимча, дунёда ҳар бир бола учун отаси ва онасидан кучлироқ одам йўқ. Бола отамдан кучли одам йўқ, онамдан кучлироқ одам йўқ дея тасаввур қилади. Агар ўша ота, ўша она болам сени мактабда ўқитувчи ундай қилаётган бўлса менга айт, мен унинг кўзини ўйиб оламан  деса, бола чиндан ишонади. Шунинг учун ҳам мана бундай муаммо юзага келмоқда, шу муаммо асосида болалар ҳам ўқитувчини ҳақоратлаб, уларга қўл кўтаришгача боряпти деб ўйлаймиз.  Албатта, ҳамма нарсанинг икки томони бор, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари етарли, ўқувчилар доимо ҳимояланган, аммо бу ерда ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари етарли эмас», — деди депутат Мирлан Самийкожо парламент қўмитаси йиғилишида.

Парламент қўмитаси йиғилишида депутат Ирисбек Атажанов жарима миқдорини қайта кўриб чиқиш ва ошириш зарурлигини айтди.

Бунга Самийкожо баъзи ота-оналарга 2000 сом жуда катта пул деб жавоб берди. Унинг қўшимча қилишича, муҳокама ва таклифлардан сўнг улар ушбу миқдорга тўхтаган.

Атажановнинг айтишича, мактаб интизоми кўпинча «бадавлат тадбиркорларнинг болалари» томонидан бузилади.

«Дарҳақиқат, жамоат тартибини бузаётган ўқувчилар кам таъминланган оила фарзандлари эмас, мана жамият  ҳам буни кўриб турибмиз. Ҳаммаси ўша бойларнинг, тадбиркорларнинг фарзандлари бўлмоқда. Шунинг учун жаримани кўпайтиришни яна бир кўриб чиқсангизлар. Биз эса бу қонунни албатта қўллаб-қувватлаймиз. Худди шундай ота-она масъулиятли, ўқитувчи билим бериши керакда, у тарбия бермайдида. Ота-оналар ўз фарзандларини тарбиялашлари, уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатишлари керак, бу ота-оналарнинг зиммасида», -дея таъкидлади  у.

Умуман олганда, қонун лойиҳаси депутатларга ёқди ва ўз таклифларини билдирди. Таълим вазири ўринбосари Расул Абазбек уулу ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мирлан Самийкожо. Сурат: парламент сайти.

Самийкожо Вазирлар маҳкамасидан ҳам таклифлар келиб тушганини қайд этди.

«Ҳаммасини инобатга олган ҳолда қонун лойиҳасини парламентга биринчи ўқишга киритамиз», — деди у.

Сузоқда мактаб ўқувчисини калтакланиши

Парламент қўмитаси ўқитувчиларни ҳақорат қилган ўқувчиларнинг ота-оналарини жаримага тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини  Сузоқдаги мактаб ўқувчиси  ўқитувчи томонидан калтакланганидан кейин маъқуллади. Воқеа 23-май куни содир бўлган. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Воқеадан кейин милиция ва Таълим ва фан вазирлиги тергов бошлади. Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси хабар беришича, воқеа маълумотлар журналига қайд этилган. Бу воқеа жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди, расмийлар турлича муносабат билдиришди. Шу тариқа халқ таълими вазири Алмазбек Бейшеналиев ва Минкаб раиси ўринбосари Эдил Байсалов бу борада ўз фикрларини билдирди.

Бейшеналиев ўқитувчининг хатти-ҳаракати нотўғри эканлигини, лекин мазкур воқеада болалар тарбиясида ҳам муаммолар борлигини айтди. Байсаловнинг айтишича, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги зиддиятни болани мактабдан чиқариб юбориш орқали ҳал қилиш мумкинлигини билдирган.

Ўқитувчининг айтишича, ўқувчи дарс бошида телефонга чалғигандан кейин,  жанжал юзага келгандан кейин, қўл кўтарганини айтган. Шу билан бирга, ўқитувчи нотўғри иш қилганини тан олди. Унинг қўшимча қилишича, у ҳам ишдан кетганини қўшимча қилган. Бироқ кейинчалик ўқитувчи ишга олиниши маълум бўлди – туман таълим бўлими ўқитувчининг ишдан бўшатиш аризасини қаноатлантирмади.

Сузоқ тумани таълим бўлими мудири Тиничбек Усеновнинг айтишича, ўқитувчига нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мактаб ўқувчисининг онаси воқеанинг эртаси куни қизи кўнгли беҳузур бўлиб, бир неча марта қусганини ва касалхонага ётқизилганини айтди. Калтакланган ўқувчи ўқитувчи ўзини ҳимоя қилиш учун уни калтаклаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчи уни «сволочь»  деб атаган ва оиласини ҳақоратлаган.

Омбудсман Атир Абдраҳматованинг маълум қилишича, қизга ёпиқ бош мия жароҳати, мия чайқалиши, бош териси юмшоқ тўқималарининг шикастланиши, билак ва ўнг тиззасида қон ивиган кўк доғлар борлиги аниқланган. Омбудсман ўқитувчини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Калтакланган қизнинг онаси ўқитувчи устидан милицияга ариза билан мурожаат қилган.