Қирғиз спортчилари Португалияда ўтган Европанинг очиқ кубогида дзюдо бўйича кадетлар орасида икки медалга эга бўлишди. Бу ҳақда Европа дзюдо иттифоқининг сайтида эълон қилинди.
50 килограммгача вазн тоифасида Адис Орозмаматов биринчи ўринни эгаллади. 60 килограммгача бўлган спортчилар орасида эса Дастан Жумашев учинчи ўринни қўлга киритди.
Май ойининг бошида қирғизистонлик дзюдочилар Бразилияда ўтган Сурдлимпияда ўйинларида уч медални ютиб олишган.
Унда такэквондочи Азамат Мавлонов 80 килограммгача вазин тоифасида куч синашиб, Қирғизистон ҳисобига кумуш медаль қўшган. 100 килограммдан юқори вазн тоифасидаги дзюдочи Канатбек уулу Ильгиз ва 57 килограммгача вазн тоифасидаги Бермет Марсбекова эса бронза медаль соҳиби бўлишган.