Next TV’нинг директори Таалай Дуйшонбиев 3-июлгача қамоқда қолдирилди

281

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Next TV телеканалининг директори Таалай Дуйшонбиевнинг қамоқда сақлаш муддатини 3 июлгача узайтирди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Дуйшонбиевга нисбатан эҳтиёт чораси 29-май куни қабул қилинган. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда.

Next TV телеканалининг директори МХДҚнинг ходимлари тарафидан 3-мартда қўлга олинган. Тергов версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украинанинг ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатиши бўйича келишувга эришилди деган ёлғон маълумот тарқатган.

Гап «Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ етакчиси А. Мусаев Қирғизистон ва Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий қўллов кўрсатишга тайёрлигини билдиришди деб айтди» деган сарлавҳадаги материал ҳақида бўлмоқда, мақола телеканалнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган.

Дуйшонбиевга нисбатан эса «Ҳудудлараро низо қўзитиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга қамоқда қолдирган.

Шундан кейин прокуратура суддан Next TV телеканалининг Қозоғистон махсус хизматининг собиқ етакчисининг айтганларига таяниб эълон қилган материалини экстремистик деб топишни илтимос қилган.

Бундан ташқари, назорат органи телеканалнинг эфирга чиқишини тўхтатиб, материалларини бошқа ОАВларга эълон қилишни таъқиқилашни сўраган.

24- март куни Бишкек шаҳар суди Дуйшонбиевни ҳибсда қолдирган. 28-апрелда эса Биринчи май суди унинг эҳтиёт чорасини 3-июнга қадар узайтирди.