Қирғизистонда шакарни экспорт қилишга вақтинча чеклов киргизиш масаласи кўриб чиқилади. Бундай топшириқни тегишли муассасаларга вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Бақит Торобаев берди.
Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, 27-майда Торобаев савдо расталарида қантнинг етишмаслиги сабаб «Қайинди-Кант» заводига борган.
Аввалроқ вазирлар маҳкамаси заводда хом ашё билан таъминлаш бўйича муаммолар боис ишлаб чиқариш бир неча кунга тўхтаб қолганини таъкидлаган. Аммо ҳозирги вақтда Қирғизистонда қант қамишининг ҳом-ашёсини етказиш бошланди.
«Ҳозирда завод фаолиятини қайта бошлади, ишхона мамлакатнинг савдо тармоқларига бир кеча-кундузда 550 тонна шакар жўнатади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Шунингдек вазирлар маҳкамасидан бунга қадар бозорни қант билан тўлдириш ва маҳаллий заводларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида 105 минг тонна божхона тўловисиз шакарни ва ҳом-ашёни етказишга квота ажратиш масаласини ишлаб чиққанини қўшимча қилишди.
Матбуот хизмати маълум қилишича, жумладан Қишлоқ хўжалик вазирлиги маҳаллий қанд заводларига 49 минг тонна шакар ажратган.
«Қолган кўлами Давлат моддий резерв фонди билан ҳусусий ишхоналар ўртасида бўлиштирилади. Етказиб бериш бўйича келишувлар тузилади. Шакар республикага келади», — деб таъкидлашди вазирлар маҳкамасидан.
Матбуот хизмати Монополияга қарши тартибга солиш хизматига таяниб, қант заводлари билан йирик савдо тармоқларининг ўртасида шакарни сотиш бўйича келишув бор эканини билдиришди.
Унга кўра, акция билан бир кишига суткасига енгиллатилган чакана баҳода 1 кг шакар 79 сомдан сотилади. Бир килограммдан ортиқ сотиб олишга эса 85 сомдан баҳо қўйилган.
Шунингдек Бақит Торобанв тегишли идораларга давлатнинг савдо ҳудудларидаги шакарнинг баҳосини назорат қилишни ва ҳом-ашёни ўз вақтида таъминлашни топширди.
Бунга қадар вазирлар маҳкамаси 1-апрелдан бошлаб мамлакатга импорт қилинувчи шакар ва ўсимлик ёғининг қўшимча нархига нол солиқ ставкасини белгилаган.
Вазирлар маҳкамасидан қўшимча қилинганидек, бундай чора йилнинг охиригача амалда бўлади.
Нархларнинг ўсиши
Қирғизистонда озиқ-овқат нархи Украинадаги урушнинг, Россияга қарши халқаро санкцияларнинг ва доллар курси кўтарилганининг оқибатида қимматлай бошлаган.
Бундан ташқари, зоиқ-овқатнинг нархига Россия дон маҳсулотларини ва шакарни ЕОИИ давлатларига экспорт қилишни тақиқилагани ҳам таъсир қилган. Бундай қарорни рус ҳукумати давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилган. Чеклов 2022-йилнинг ёз мавсумининг охиригача киргизилган.
Биринчи навбатда керак бўлувчи товарларнинг сунъий танқислигига йўл қўймаслик мақсадида Бишкекнинг «Глобус» ва «Фрунзе» йирик гипермаркетлари озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга чекловлар киргизишган.