Миллий банк тижорий банкларга мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ортиришни тавсия қилди

Қирғизистонликларнинг тижорий банкларнинг хизмат сифатига нисбатан шикоятлари кўпайди. Бу ҳақда Миллий банкнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бош банкнинг маълумотига кўра, 27-майди Миллий банкнинг раҳбарияти тижорий банкларнинг, пул алмаштириш марказларининг ва Алмашиш бюролари уюшмасининг вакиллари билан учрашди.

Матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда Қирғизистон банк тизимидаги ва валюта бозоридаги ҳозирги вазият муҳокама қилинган. Бундан ташқари, учрашуда дунёдаги геосиёсий вазият сабабли эҳтимолий рискларни минималлаштириш ҳамда олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.

«Миллий банкнинг раҳбарияти тарафидан охирги вақтда пул ўтказиш тизимлари орқали пул маблағларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича айрим финанс-кредит идораларининг хизмат кўрсатиш сифатига нисбатан аҳоли орасида шикоятларнинг сони кўпайиб бораётгани айтилди», — деб таъкидланди Миллий банкдан.

У ердан тижроий банкларга мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ортириш ва банк хизмат кўрсатишларини талабга мувофиқ бажарилишини назорат қилиш таклиф қилинганини қўшимча қилишди.

Бундан ташқари, Миллий банкнинг етакчилиги молия бозорининг барча иштирокчилари, жумладан пул алмаштириш бюролари ҳамда Алмашиш бюроларининг уюшмаси банк хизматларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим эканини билдирди.