Сузоқда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклагани бўйича комиссия тузилиб, текширув бошланди

324

Ижтимоий тармоқларда 25-май куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Жоомарт Боконбаев номидаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклаганининг видеоси тарқади. Мазкур факт бўйича милиция текширувни бошлади, Таълим вазирлиги эса махсус комиссия тузди.

Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Муассасанинг берган маълумотига кўра, Сузоқ вилоятининг таълим бошқармаси қошида комиссия тузилган. Комиссия хулосаларига кўра тегишли чоралар кўрилади.

«Воқеа 23-май куни Сузоқ туманидаги Сафаровка қишлоғидаги Бўқонбоев номидаги мактабда информатика дарси вақтида содир бўлган. Туман милицияси суриштирув ишларини бошлади», — дейилади бошқарма маълумотида.

25-май куни ижтимоий тармоқларда талаба калтаклангани акс этган видео эълон қилинган эди.

Жалолобод вилоят ИИБдан мазкур воқеа Сузоқ тумани ИИБнинг маълумотларнинг электрон журналига қайд этилиб, текширув олиб борилаётганини билдиришди. Шунингдек ўқитувчи сўроққа олиниб, ўқувчига суд-тиббий экспертиза тайинланганини айтишди.