Чуй вилояти: 30 ёшдаги аёл ўқувчи қизни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинди

Чуй вилоят ички ишлар бошқармаси 30 ёшдаги аёл ўспирим қизни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинганини билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг 18-майида Соқулуқ туманининг турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилган. У милициядан ўша куннинг ўзида эшикка чиқиб кетганича бедарак бўлаётган 12 ёшли қизини топиб беришни илтимос қилган.

Милициянинг матбуот хизмати 18-майда ўқувчи қиз ота-онасидан мактабнинг таъмирига деб 500 сом олиб, шундан кейин йўқолиб қолганини билдирди. Кейин қиз қариндошларига телефон қилиб, Ўш вилоятида юрганини хабар қилган.

Милиция ходимлари балоғатга етмаган қизни ҳеч қандай қариндошчилиги бўлмаган Ўш вилоятида яшаган 30 ёшдаги аёлнинг уйидан топишган.

«Қиз [бу аёл билан] телефон орқали танишган. 18-майда эса у қизни алдаб, уйидан узоққа олиб кетган», — деб билдиришган милициянинг матбуот хизмати.

Вилоят милициясидан факт бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Соқулуқ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилганини маълум қилишди.

Милиция гумонланувчи аёлнинг шу каби бошқа фактларга ҳам алоқаси бор-йўқлигини текширмоқда. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ болалар нотаниш одамлар билан хабарлашган ҳолатлар ҳақида Фейсбук қўлланувчи Анастасия Бенгард ҳам ёзиб чиққан. Унинг айтишича, ўша мактабда ўқиган бир неча қиз ижтимоий тармоқлар орқали номаълум одамлар билан хабарлашиб юрган. Аммо улар таниш одамлар билан кетиб қолишга улгурмаган.