Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Миллий кардиология марказига етказилди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Миллий кардиология марказига ётқизилди. Бу маълумотни «Клооп»га унинг адвокати Замир Жоошев тасдиқлади.

Жоошев бир ой аввал, 25-апрелда Биринчи май туман суди Атамбаевни тиббий кўрикдан ўтказиш илтимосини қаноатлантирганини таъкидлаб, қарор амалга оширилаётганини айтди.

«Алмазбек Шаршеновичнинг стационар шароитда даволаниш бўйича масала шифокорларнинг компетенциясига киради. Шифокорлар ўз вазифасини махорат билан бажаради деб умид қиламиз», — деб таъкидлади адвокат.

Шу билан бирга, адвокат собиқ президентнинг аҳволи оғирлигича қолаётганини билдирган.

Алмазбек Атамбаевнинг касалхонага ётқизилиши. Сурат: Фейсбук, Ирина Карамушкина.

Аввалроқ Атамбаевнинг адвокатлари уни касалхонага ётқизиш учун бир неча бор рухсат сўрашган. Бир неча марта соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли суд залидан тез ёрдам машинасида колонияга олиб кетилган.

Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказининг ходимлари собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, унинг қўли ва оёғида кўк доғлар борлигини кўришган.

Кейинчалик ЖИХ ўз ходимлари собиқ президентга ҳеч қандай куч қўлланилгани ёки руҳий босим ўтказишмаганини, у суд маҳкамасига қатнашмай қўйиш учун жанжалли вазият яратган деб билдирган.

Алмазбек Атамбаев ва Фарид Ниязов судда.

Алмазбек Атамбаев 2019-йилнинг 8-августидан бери қамоқда ўтирибди. Унга бир қатор жиноят ишлари қўзғалган. Атамбаев Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши ва Бишкекдаги «Қалис-Ордо» массивидаги мактаб қуришдаги ҳамда ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича шунингдек Қўйтош ноқонуний ер олишга алоқадор ишларнинг фигуранти.

Собиқ президент 18-апрелда Бишкекдаги №47 колониядан Чуй вилоятиинг Молдовановка қишлоғидаги №27 қамоққа ўтказилган. Бундай қадам Жазоларни ижро қилиш хизмати №47 колониянинг биносини бузаётгани билан тушунтирилган.