«Қирғиз темир йўли»: Бишкекдан Россияга поездлар июндан бошлаб қатнай бошлайди

282

Қирғизистондан Россиянинг уч шаҳрига темир йўл қатнови июндан бошлаб қайта тикланади. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» давлат ишхонасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Поездлар қуйидаги йўналишлар бўйича қатнайди:

  • Бишкек-Самара рейси 8-июндан бошлаб, Бишкекдан ҳафтасига икки марта чоршанба ҳамда жума кунлари жўнайди;
  • Бишкек – Қозон рейси 6-июндан бошлаб, Бишкекдан душанба кунлари, ҳафтасига бир марта;
  • Бишкек-Новосибирск қатнов 9-июндан бошлаб Бишкекдан 8 кунда бир марта қатнайди.

«Қозоғистон чегарасидан ўтиш учун йўловчида COVID-19 бўйича ПЧР-тестнинг манфий натижаси кўрсатилган маълумотнома бўлиши керак. Тест берилган кундан 72  соат ўтмаган бўлиши керакю ЕОИИга аъзо давлатларнинг фуқароларидан Россияга келиш учун COVID-19 бўйича ПЧР-тестнинг манфий натижасини тасдиқлаш талаб қилинмайди», — деб билдиришди ишхонадан.

Шунингдек ПЧР-тест (маълумотнома) қуйидагиардан талаб қилинмайди:

  • 5 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилиб юрган одамларда маълумотномаси бор бўлса;
  • Қозоғистоннинг ҳукумат делегацияларининг аъзоларидан;
  • Локомотив ва поезд бригадаларининг экипажларидан;

Қозоғистонда ревакцинацияни ёки COVID-19га қарши эмловнинг тўлиқ курсини олган одамлардан.

«Қирғиз темир йўли» билетлар қачон сотувга чиқиши бўйича қўшимча маълумот беришни ваъда қилди.

Апрель ойининг бошида парламентнинг транспорт, коммуникациялар, архитектура ҳамда қурилиш бўйича қўмитасининг йиғинида «Қирғиз темир йўли» ишхонасининг бош директори Азамат Сакиев Россиянинг шаҳарларига, Москвани қўшмаганда, халқаро йўловчи ташишлар апрель тугаб, май бошида бошланишини айтган.

У қирғизистонликлар 2023-йилгача поезд билан Москвага бора олмаслигини, чунки Россиянинг пойтахтида рельс ҳамда шпаллар алмаштирилиб, темир йўллар янгиланаётганини таъкидлаган.

Қозоғистон ва Россияга йўловчи ташиш

Қозоғистон 21-февралдан бошлаб Қирғизистондан Россияга темир йўл орқали йўловчи ташувчи поездлари учун ўз ҳудудидаги чегарасини очган. Вазирлар маҳкамасидан Қирғизистондан чиққан поездлар Россияга Қозоғистоннинг ҳудуди орқалигина ўта олишини билдиришган.

Темир йўл қатновини қайтадан жонлантириш қарори Қирғизистон билан Қозоғистоннинг ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳнинг 15-16-февралда ўтган биринчи йиғинида қабул қилган. Аммо вазирлар маҳкамасидан йўловчи ташиш Россиянинг розилиги олингандан кейингина тикланишини, шу сабабдан Транспорт вазирлиги Россия билан сўзлашувларни олиб бораётганини таъкидлашган.

Россия билан темир йўл қатнови, 2020-йили коронавирус пандемияси сабаб ёпилган. Давлатлар йўловчи ташиш рейсларини қайтадан жонлантиришга тайёр эканини бир неча марта айтишган, аммо Қозоғистоннинг чегараси ёпиқ бўлгани сабаб буни амалга оширишнинг имкони бўлмай келган.