Бир кадр билан: Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистонга учиб келди

301

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди.

Токаевни «Манас» халқаро аэропортидан вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров кутиб олди.

Расмий сафар доирасида икки давлатнинг президентлари ўртасида сўзлашувлар ўтказилиб, икки томонлама ҳужжатларга қўл қўйилиши кутилмоқда.

Токаев шу билан бирга Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ялпи мажлисида иштирок этиш учун келган. Учрашувда бошқа давлат раҳбарлари видеоконференсия шаклида иштирок этади.