Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди деҳқон хўжалигини ривожлантиришга 31 млн доллар беради

350

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди фермер хўжаликларини ривожлантириш учун Қирғизистонга 31,28 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нурлан Шерипов Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

У лойиҳани молиялаш келишувини депутатлар 23-майда қўмита йиғинида қўллашганини айтди.

«Лойиҳага 31,28 млн АҚШ доллари ажратилган. Унинг ичидан 8,25 млн доллари — грант ва 23,03 млн доллари 40 йиллик муддатга 0,75 % билан насия», — деб билдирди вазирнинг ўринбосари.

Шерипов лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йилни ташкил қилишини ва давлатнинг барча ҳудудларини қамраб олишини қўшимча қилди.

Вазир ўринбосари лойиҳа деҳқончиликни ривожлантириш орқали қишлоқларда қашшоқликни қисқартириш мақсадини кўзлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа тахминан 398 минг хонадонга ёрдам бериши кутилмоқда.