Жапаров: Қирғизистон билан Қозоғистоннинг ўртасида сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ

Президент Садир Жапаров Қозоғистон бошчиси Қасим-Жомарт Тоқаев билан Бишкекда ўтган сўзлашувлардан кейин Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида сиёсий қарама-қаршилик йўқ эканини билдирди.

«Бугунги куни бизнинг давлатларнинг ўртасида ҳеч қандай ҳудудий талашлар ва сиёсий қарама-қаршиликлар йўқ», — деди у Қирғизистон билан Қозоғистон ҳудудий барқарорлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамалаш учун биргаликда иш олиб боришини қўшимча қилиб.

Садир Жапаров Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашувда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қозоқ президенти Жапаровнинг айтганларига қўшилди.

«Қозоқ-қирғиз дўстлиги янги даражага кўтариш ҳақидаги сўзларингизни тўлиқ қўллайман. Бизнинг давлатлар ўртасида қарама-қаршилик ва бошқа муаммолар йўқ. Фақатгина бизнинг давлатларнинг ҳукуматлари юқори даражадаги келишувларни амалга ошириб, конкрет келишувларга эришиш учун жиддий ишларни бажариши керак», — деб жавоб берди Тоқоев.

Қасим-Жомарт Тоқаев Бишкекда Жапаров билан учрашувда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Шунингдек у Қирғизистон Қозоғистоннинг Худо берган қўшниси ва энг яқин иттифоқдоши, қирғиз халқи эса қозоқ халқига энг яқин халқ эканини қўшимча қилди.

Қозоғистон президенти Садир Жапаров билан сўзлашув, бир қатор ҳужжатларга қўл қўйиш ва Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) пленарлик йиғинига қатнашиш учун Бишкекка расмий сафар билан келди. Тоқаев йиғинга қатнашиш учун Бишкекка келган ягона президент. Қолган давлат лидерлари йиғинга видеоконференция орқали қатнашишади.