Миллий банк етакчисининг ўринбосари Нурбек Жениш агар қирғиз компаниялари Россия билан Украинанинг уруши сабаб санкцияга олинган Россия компаниялари билан ҳамкорлик қиладиган бўлса улар ҳам санкцияга дучор бўлиши мумкин деб билдирди. Бу ҳақда у 25-майда Жогорку Кенешнинг йиғинида айтди.
Депутат Жусупбек Коргонбай ўғли Женишдан қирғиз компанияларида биргина вақтда рубль, евро ва доллар билан операция олиб боришса Европа бирлиги билан АҚШнинг санкциясига учраб қолиш хавфи борми-йўқми деб сўради.
«Ҳозирча бундай хавф йўқ. Аммо бизнинг компаниялар санкцияга тушмаган банклар ёки компаниялар билан иш олиб борса, шунда иккинчи марта санкцияга тушиб қолиш хавфи бор», — деб жавоб берди Миллий банк етакчисининг ўринбосари.
Европа давлатлари билан АҚШ Россияга қарши санкцияларни рус ҳарбийлари Украинага йирик кўламли ҳужумини бошлагандан кейин киргизишган. Шундан кейиноқ рублнинг курси тушиб кетган, бу дарҳол қирғиз валютасинига ҳам таъсир қилган.
Аввалроқ Миллий банк бу вазиятни Россия Қирғизистоннинг савдо-иқтисодий жиҳатдан асосий ҳамкори бўлгани сабаб, давлатнинг иқтисодидаги вазиятнинг ўзгариши Қирғизистоннинг валюта бозорига бевосита таъсир қилиши мумкин деб тушунтирган.
Россиялик амалдорлар билан компаниялардан ташқари, рус ҳукумати ҳамкорлик қилган Беларусга қарши ҳам санкциялар киргизилган.