ТИВ: Июндан бошлаб Бишкек — Урумчи авиақатнови қайта очилади

313

Қирғизистон билан Хитой июндан бошлаб «Урумчи — Бишкек — Урумчи» авиақатновини қайта йўлга қўйиш бўйича келишди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

ТИВдан қарор Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров билан Хитой Халқ Республикасининг етакчиси Си Цзиньпиннинг учрашувида эришилган келишувнинг натижаси бўйича қабул қилинганини билдиришди.

«Рейсларни қайта тиклашнинг деталларини яқин орада икки давлатнинг тегишли идорали келишади», — деб билдиришди муассасадан.

Икки шаҳарнинг ўртасидаги авиақатнов 2021-йилнинг баҳор ойларида вақтинча тўхтатилган.

2021-йилнинг мартида China Southern авиакомпанияси «Урумчи – Бишкек – Урумчи» йўналиши бўйича тўхтовсиз авиақатновларни махсус буйруқ чиқишига қадар тўхтатган. Бу қарор эпидемиологик вазият жиддийлашиб бораётгани сабабли қабул қилинган.

2022-йилнинг февралида президент Садир Жапаров билан Хитой Халқ Республикасининг етакчиси  Си Цзиньпиннинг Пекинда учрашуви ўтган. Учрашувда давлат раҳбарлари икки давлат ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклашни муҳокама қилган.