24-майда Бишкекнинг Биринчи май туман суди фирибгарликда гумон қилинаётган блогер Гулзат Мамитбекни айбдор деб топти. Бу ҳақда «Клооп»га туман судининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Мамитбек беш йилга озодликдан ажратилиб, унинг жазоси уч йиллик пробарция назоратига ўзгартирилди. Блогер суд залидан бўшатилди.
Мамитбекнинг ҳибсга олиниши
Милиция Гулзат Мамитбекни 2021-йил 25-октябр куни Қирғизистонга қайтиб келганида қўлга олган. Бунгача Мамитбек фирибгарликда гумонланиб, бир йил давомида қидирувда бўлган.
Ички ишлар департаментининг хабар беришича, етти киши милицияга мурожаат қилиб, улар Мамитбек “қисқа вақт ичида супер даромад” олишларини ваъда қилганини айтишган. Пулни олиб, ваъдасини бажармай, ғойиб бўлган. Зарар миқдори 110 минг доллардан ортади. Фактлар “Фирибгарлик” моддаси билан қайд этилган.
2022-йилнинг 28-октябрида Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди блогер Гулзат Мамитбекнинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 25-ноябрга қадар №1 ТИЗОда қамоқда қолдириш қарорини чиқарган.
Кейинчалик, 14-ноябрда Гулзат Мамитбек очлик эълон қилган. У президентга ва бошқа давлат органларига ёзган хатлари қабул олинмаётганидан норози бўлган. 23-ноябрда Мамитбек очликни тўхататган.