ЖК Коргонбай ўғли давлат ходимларининг таътили ҳақида қонун лойиҳасини илгари сурмаганини билдирди

298

Жогорку Кенешнинг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими Меҳнат кодексига ўзгартиришларни киргизиш илгари сурилган қонун лойиҳасига доир вазиятга изоҳ берди. Масалан, ҳужжатга давлат ходимларининг меҳнат таътилини узайтириш таклиф қилинган эди.

Қонун лойиҳаси парламентнинг сайтига 20-майда чиқарилган. Ташаббусчи деб Коргонбай ўғли кўрсатилган. Аммо ОАВ ташаббуч ҳақида ёзиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда норозиликлар туғилгандан кейин депутат бундай қонун лойиҳасини таклиф қилмаганини айтиб чиққан.

Парламентнинг матбуот хизматидан 25-майда текширувнинг доирасида депутат Коргонбай ўғлининг консультанти хатога йўл бергани аниқланганини билдиришди.

«Мазкур депутат юқоридаги қонун лойиҳасининг ташаббусчиси эмас», — деб таъкидлашди у ердан аслида ташаббусчи ким эканини айтмай.

Меҳнат кодексига ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳаси эса чақиртирилиб, Жогорку Кенешнинг сайтидан ўчирилди.

Қонун лойиҳасида депутатларга, амалдорларга ва бошқа давлат ходимларига меҳнат таътилини 28 календар кунидан ортиқ қилиб белгилаш таклиф қилинган эди.