Ўшда ота-онаси эрга беришга мажбурлаган қиз уйига қайтди, милиция иш қўзғамади

300
Архив, «Ак-Журок» кризис маркази. Сурат: Kloop

Ўш шаҳрида ота-онаси турмушга беришга мажбурлаб «Ак-Журок» кризис марказига мурожаат қилган қиў уйига қайтрилди. Ўш вилоят ИИБдан бу фактда жиноят аломати йўқ эканини айтишиб, қиз ариза ёзишдан бош тортганини билдиришди.

«Ак-Журок» кризис марказининг етакчиси Дарика Асилбекова «Клооп»га билдиришича, қиз марказга келгандан кейин қариндошлари бир неча марта келиб жанжал қилган. Улар «уни олиб кетамиз» деб, марказ ходимларини «қизни яшириб ўтиришда» айблашган.

«Агар ота-онаси, қариндош-уруғлари биладиган бўлса, биз бу оиланинг аъзоларига, онасига жуда катта ёрдам бердик. Биз қизнинг ҳаётини сақлаб қолдик. Чунки бундай ҳолатда  [жабрланувчилар] турли ёмон ишларга боришга тайёр бўлади», — деб таъкидлади у.

Жанжал сабаб Асилбекова милицияга мурожаат қилганмиз дейди. Қиз ёзган ариза Ўш шаҳар ИИБга рўйхатга олиниб, тергов қилинаётгани айтилган эди. Шундан кейин иш Қорасув туман ИИБга ўтказилгани маълум бўлган.

Аммо Ўш вилоят ИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаев «Клооп»га мазкур фактда «жиноят  таркиби йўқ» деб билдирди. Шунингдек «қиз ариза эмас, тушунтириш хати ёзган» дейди.

Аширбаев аксинча қизнинг онаси қизим йўқолди деб ариза ёзганини айтиб, кризис марказининг ходимларини нотўғри деб билдирув тарқатишда айблади.

«Ўша кризис марказнинг мутахассислари “ота-онаси мажбуран турмушга бераётган экан” деб баёнот тарқатиб юборган ҳам. Аммо текшириб келганда аксинча онаси милицияга “қизим бедарак йўқолди” деб ариза ёзмоқда [...] Онаси эса “танишиб кўр деганимиздан, мени мажбурлаб турмушга беришмоқда деб қочиб кетди” деб айтди. Қиз ҳозир уйида, онаси олиб кетган», — деди у.

14-майда ота-онаси тарафидан турмушга чиқишга мажбурланаётганини айтган 18 ёшдаги қиз Ўшдаги «Ак-Журок» кризис марказига олиб келинган.

Қиз қарши бўлганига қарамай ота-онаси тўйни 15-16-майга белгилаганини айтган. Айни вақтда уни ҳеч ким билан алоқа қилдирмай, телефонини олиб қўйишган.

У милицияга ариза ёзгани айтилиб, марказдан психологик ёрдам олаётган эди.