Бишкек шаҳар суди «Қумтўр»га 261 млрд сом жарима солиш қарорини бекор қилди

258

Бишкек шаҳар суди 24-майда Октябрь туман судининг «Қумтўр Голд Компани»га 261,7 млрд доллар миқдорида жарима солиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Бу ҳақда «Клооп»га шаҳар судининг матбуот хизматидан билдиришди.

Ўтган йилнинг майида фуқаровий фаоллар Наристе Калчаев, Айбек Сарибаев, Аблас Жээнбеков ҳамда Кемелбек Кутманов Октябрь туман судига мурожаат қилишган. Улар Қумтўр конини ишлатишда чиққан қолдиқларни Давидов ҳамда Лисий музликларига тўкишни ноқонуний деб топишни талаб қилишган.

Туман суди бу талабни қаноатлантириб, «Қумтўр»дан давлат фойдасига 261,7 млрд сом, бундан ташқари, 1,3 млрд сом давлат божи тўлаш мажбуриятини юклаган.

«“Қумтўр Голд Компани”га нисбатан  [тўрт фаолнинг] чиқиндиларни Давидовва Лисий музликларига тўплаш бўйича [...] ҳаракатларини ноқонуний деб топиш ва давлат фойдасига маблағни ундириб олиш ҳақида даъво аризаси қаноатлантирилмаслан тўхтатилди», деб айтишди шаҳар судидан.

У ердан бу қарорни Олий судда шикоят қилиш мумкинлигини қўшимча қилишди.

Ариза эгалари Айбек Сарибаев ҳамда Наристе Калчаев гаровга олиш ҳамда президент Садир Жапаров каби Қоракўлда тартибсизликларни уюштиришда айблангани маълум.

Судга шикоят қилган учунчи фуқаро Кемелбек Кутманов, Kaktus Media нашрининг маълумотига кўра — Экология вазири Динара Кутманованинг ўғли.

«Қумтўр» Қирғизистонга қандай ўтмоқда?

«Қумтўр Голд Компани»га жарима қирғиз ҳукумати компанияга ташқи бошқарув киргизгунга қадар солинган. Ўтган йили май ойида парламент компанияга ташқи бошқарувчи қилиб Канаданинг Centerra Gold Inc’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Болтурукни тайинлаган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширув ташаббуси билан чиққан. Компания ҳукуматнинг ҳаракати тарафларнинг ўртасидаги келишувларни бузади, қирғиз ҳукумати бунгача мажбуриятларини бузишиб, «конни зўрлик билан босиб олди» деб билдирган. Шунингдек улар, Болтурукни судга беришган.

Кейин томонлар сўзлашувларни олиб бораётгани маълум бўлган. 2021-йилнинг сентябрининг охирида ўша вақтда Молия вазири Ақилбек Жапаров ҳамда МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев бош бўлган қирғиз делегациясиси Centerra’нинг ижрочи директори Скотт Перри билан сўзлашувларнинг дастлабки доирасини бошлаш учун Женевага жўнаб кетган.

ОАВ ўз делегация таркибидаги манбаларига таяниб, суўзлашувларнинг натижаси «қаноатланарли» эканини ёзишган. Кейин видеоконференция орқали сўзлашувларнинг иккинчи доираси ўтган.

2022-йилнинг 2-январида эса президент Садир Жапаров «Канаданинг Centerra Gold компанияси билан сўзлашув жараёнида яхши ўзгаришлар борлигини» билдирган.

Апрелнинг бошида вазирлар маҳкамаси ва Centerra Gold Inc. Қумтўр конини Қирғизистонга ўтказиш бўйича битимга қўл қўйишган. Келишувга кўра, томонлар «Қумтўр»ни бошқариш бўйича тортишувларга барҳам беришган.

«Қумтўр Голд Компани», Centerra’нинг «шўъба» ишхонаси тўлиғи билан Қирғизистонга ўтишига эришилган келишувлардан бири бўлган. «Қумтўр олтин кони Қирғизистоннинг тўлиқ эгалигига бутунлай қайтарилди», — деб эълон қилган президент Садыр Жапаров келишувга қўл қўйилгандан кейин.

Вазирлар маҳкамаси ва Centerra келишув қўл қўйилгандан 90 кундан кам бўлмаган вақт ичида ёпилади деган умидда.