17-майда Жогорку Кенешнинг Конституцион қонунлар, давлат тизими, суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда парламент регламени бўйиа қўмита муҳокамада «Халқ қурултойи ҳақида» конституцион қонун лойиҳасининг концепциясини қўлламади.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси — президент Садир Жапаров. Лойиҳа йиғиннинг кун тартибига саккизинчи бўлиб кирган, аммо Жапаровнинг «шошилинч кўриб чиқиш» илтимоси билан биринчи бўлиб кўрилди.
Қўмитанинг йиғинида қонун лойиҳасининг ишлаб чиққан ишчи гуруҳининг етакчиси, президентнинг маслаҳатчиси Чолпонбек Абикеев асосий баённомани тайёрлаб, «Халқ қурултойи ҳақида» конституцион қонун «бошқа давлатларда йўқ, фарқли қонун эканини» тайёрлади.
«Қирғиз халқининг тарихидаги қадимдан келаётган, халқ билан ҳукуматнинг ўртасидаги алоқани тузиб турган кўприк. Халқ билан ҳукуматнинг ўртасида ҳар қандай муаммолар чиқиб қолганда қурултой ўтказиб, масалаларини ҳал қилиб олишган. Бу қирғизлар учун янги нарса эмас, ота-боболаримиздан бери келаётган нарса», — деб тушунтирди Абикеев.
Муҳокамада халқ вакили Гуля Кожокулова бу қонун маҳаллий кенгашларни бекор қилиши мумкин деган фикрини билдириб, қонун лойиҳасида кўрсатилган халқ қурултойининг ҳуқуқларини ўқиб берди.
Унинг саволига қонунни ишлаб чиққан ишчи гуруҳнинг аъзоси Қурманбек Осмонов жавоб бериб, қурултой институти янги эканини ва ҳозирги қонунга ҳеч қандай зид келувчи ҳолатлари йўқлигини билдирди. Унинг айтишича, қурултой кенгаш берувчи орган бўлади.
Депутат Жанар Ақаев эса қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши бўлиб, қурултойга қандайдир бир ваколат ҳуқуқларини бериш мақсадга лойиқми деган савол қўйди.
«Конституцияда ёзилиб қолгандан кейин “Халқ қурултойи” ўтсин. Келиб, президентнинг мурожаатини эшитиб, кейин уйларига тарқаб кетсин, бўлди. Бошқа ҳуқуқни ким берди буларга? Бир сайловга қатнашиб овоз олмагандан кейин. [...] Бу қонун қабул қилинса Жогорку Кенеш тарқаб кетишимиз керак», — деди Ақаев.
Депутатлар қонун лойиҳасини қараб, халқ қурултойининг ҳақ ва бурчларини аниқлаб чиққандан кейин қўмита етакчиси Медербек Алиев овоз беришга қўйди.
Парламентарийлар конституцион қонун лойиҳасининг концепциясини қўллагани йўқ. «Мақул» деган овозни фақатгина тўрт депутат берди. Улар: Медербек Алиев, Замирбек Мамасадиков, Дастанбек Жумабеков ва Мейкинбек Абдалиев бор.
«Халқ қурултойи» институти
2021-йилнинг 5-майида ишга кирган янги Конституцияга «Халқ қурултойи» институти киргизилган. Қурултойни қайтаришни президент Садир Жапаров ўзи таклиф қилган. Жапаров қурултой институти жамоатчилик шаклидаги орган бўлиб, давлат органларидан ҳисобот тинглайди деб таъкидлаган.
Кейинчалик халқаро «Аль-Жазира» телеканалига берган интервьюсида президент қурултой президент ва парламент йилига бир марта ҳисобот бериб турган орган бўлишини айтган. Айни вақтда Жапаров қурултой уларнинг ишини қаноатланарли деб ҳисобласа, уларни хизматдан кетказа олишини қўшимча қилган.
«Халқ қурултойи ҳақида» қонун лойиҳасига кўра, Қирғизистонда маҳаллий жамаотчилик ва халқ қурултойлари бўлиши ёзилган.
Шу билан бирга, ҳужжатда маҳаллий жамоатчилик қурултойи, қишлоқ ҳудудлари, шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Бишкек ҳамда Ўш шаҳрининг маҳаллий жамоатлари вакилларининг қурултойини уюштириш ва ўтказиш маҳаллий бюджетларнинг ҳисобидан молияланиши айтилган.
Маҳаллий жамоатнинг қурултойини ўтказиш ва қўллов кўрсатиш маҳаллий мустақил бошқарув идораларига ва маҳалий давлат администрацияларига юкланган.
Халқ қурултойини ўтказиш эса давлат бюджетидан молияланади ҳамда президент аппарати қўллов кўрсатади.
Шунингдек халқ қурултойи мустақил қонун лойиҳаларини таклиф қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳозир қонун лойиҳасининг ташаббуси билан президент, парламент ва вазирлар маҳкамаси чиқа олади.