Америка компанияси Қирғизистонга қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш учун 50 млн $ беради

271

Американинг John Deere машинасозлик компанияси Қирғизистонга имтиёзли кредит орқали қишлоқ хўжалиги техникаларини олиш учун 50 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалик вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Вазирликдан қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилар лойиҳаси бўйича меморандумга «Айыл Банк», Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, John Deere ҳамда Евразия Групп компаниялари тарафидан қўл қўйилганини айтиб беришди.

Муассасадан Қирғизистонда паркнинг техникаларини янгилаш даражаси пастлигини, бу деҳқонларнинг ҳосилига тўғридан-тўғри таъсир этаётганини таъкидлашди.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026-йилгача хўжалик техникаларини 10 фоизга янгилаш мақсадини қўймоқда. Бугунги келишув — қўйилган мақсадга эришишнинг илк қадами», — деб келтирди матбуот хизмати қишлоқ хўжалиги вазири Аскар Жанибековнинг айтганларини.

Вазирликнинг маълумотига кўра, John Deere компаниясидан техникаларни сотиб олиш деҳқонларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини икки баробар ортиришга имкон беради.