Бишкекда 17-май куни Ёш Гвардия бульвари ва Жибек Жолу кўчасининг кесилишида машина пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда Милициянинг патруль хизматидан билдиришди.
Уларнинг маълумотига кўра, пиёдани урган ҳайдовчи Россиянинг Қирғизистондаги элчилигининг машинаси бошқараётган бўлган.
«Ёш Гвардия бульварининг кесилишида пиёда йўлга чиқиб кетган. Уни машина билан уриб кетишган. Жабрланувчи тирик қолди. Дастлабки маълумотларга қараганда, пиёда маст аҳволда бўлган. У наркологияга юборилган», — деб билдиришди милициянинг патрул хизматидан.
Милициядан жабрланган одамнинг соғлиғи барқарор эканини, қўли шикастланганини таъкидлашди.
Бу орада Россия элчилигидан муассасанинг машинаси пиёдани уриб кетгани ҳақидаги маълумотни аниқлашаётганини «Клооп»га билдиришди.
Апрель ойида Subaru Forester машинасининг ҳайдовчиси йўл ҳалокати бўлган ердан қочаман деб йўлдан ўтаётганда қизни уриб кетган. ЙХХТББдан қиз олган жароҳатлари сабаб шаҳардаги касалхоналардан бирининг жонлантириш бўлимида вафот этганини хабар қилишган. Марҳум 26 ёшда бўлган.