«Милициялар ҳам жавобга тортилсин!» Айзаданинг онаси давлат раҳбарлигига мурожаат қилди

308

Айзада Канатбекованинг онаси Назгул Шакенова президент Садир Жапаровга, бош прокурор Қурманқул Зулушевга ҳамда МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевга мурожаат қилди.

У Айзада ўғирланиб, ўлдирилган кундан бери бир йилдан ортиқ вақт бўлганини, аммо бугунги кунгача қизини қидиришда масъулиятсизлик қилиб, «у эрга тегиб, олиб қочиб кетибди, ҳеч нарса бўлмайди» деб эътиборсизлик қилган милиционерлар жавобгарликка тортилмаганини таъкидлади.

«Айзаданинг ўлганига бир йил бўлди, онанинг кўзидан ёш қанча оқмоқда? Қанча юрагим оғрияпти? Буни ҳеч киминглар ҳис қилмадинглар! Мен ҳам илтимос қиламан, милиция айбини [тан] олсин, қонун олдида жавоб берсин.

Кеч бўлмай туриб эртароқ ҳаракат қилинглар. Қанчагача мен кутаман? Бир йил 3 ойдан ошиб кетди, яна қанча кутаман?

Садир Жапаров ҳам “назоратга оламан” деб айтган. Назоратга олгандан кейин охиригача чиқинглар, бажжаринглар, бўш ўтирманглар!» — деб мурожаат қилди Айзаданинг онаси ҳукуматга.