МХДҚ: Арзибек Кожошевнинг маслаҳатчиси 70 минг доллар пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вазирлар маҳкамаси етакчисининг биринчи ўринбосари Арзибек Кожошевнинг маслаҳатчиси 70 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда гумонланиб қўлга олинганини хабар қилишди.

Қўлга олинган гумондор. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Махсус хизматнинг матбуот хизмати марказидан гумонланувчи Ветеринария ва фитосанитория хавфсизлик бўйича давлат инспекциясининг собиқ етакчиси эканини таъкидлашди.

«Гумонланувчи 2016-йили чет эллик С.С. исмли тадбиркорга Қирғизистондан Хитойга эшакларни олиб чиқишга рухсат олиб бераман деган ваъда билан 70 минг доллар олган. Аммо рухсат ҳужжатларини ҳам, пулини ҳам қайтариб бермаган», — деб ёзилади билдирувда.

МХДҚдан гумонланувчи 14-майда, маблағнинг бир қисмини тадбиркорга қайтариб бераётганда қўлга олинганини қўшимча қилишди.

Мазкур факт «Пора олиш» моддаси билан қайд этилиб, ишга бошқа одамларнинг алоқаси бор-йўқлиги аниқланмоқда.

2017-йили Миллий статистика қўмитаси тегишли органлар билан Қирғизистоннинг бутун ҳудудларидаги мол-ҳайвонлар ва паррандаларнинг сонини аниқлаган. Унда эшакларнинг сони 2016-йилга нисбатан 10 мингга камайгани маълум бўлган.

Коррупциянинг даражасини тадқиқ қилган Transparency International халқаро ташкилотнинг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрлик даражаси бўйича 27 баллга эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга нисбатан 20 босқичга пасайиб — аввалги йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.