Ўтган йили ёпилган «Тундук» давлат ишхонаси қайта тузилди

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Рақамли ривожлантириш вазирлигига қарашли «Тундук» давлат идорасини тузиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Ҳужжатнинг иловасида янги идора давлат идораларининг, шунингдек ҳуқуқий ҳамда жисмоний шахсларнинг ўртасида электрон ўзаро ҳаракатланишини, унинг ичида давлат хизмат кўрсатишлардаги электрон форматда беришда техник координациялашни таъминлаши кераклиги айтилади.

Бундан ташқари, «Тундук» давлат идораси қуйидагиларнинг оператори этиб аниқланди:

  • «Тундук» электрон идоралараро ўзаро ҳаракатланиш тизими;
  • Электрон хизмат кўрсатишлар давлат портали;
  • Электрон билдирувларнинг давлат тизими;
  • Умумий идентификациялаш тизими;
  • Электрон бошқарув инфратизимининг реестри;
  • Асосий ахборот ресурсларининг реестри.

«Тундук» давлат идорасининг ходимларига қанча маош тўланади?

Қўл қўйилган ҳужжатнинг иловасида давлат идораси ходимларининг хизмат маошларининг миқдори ҳақида ҳам маълумотлар кўрсатилган.

Ходимларнинг маоши қуйидагича бўлади:

  • директор — 120 000 сом;
  • директорнинг ўринбосари — 115 000 сом;
  • лойиҳанинг координатори — 110 000 сом;
  • архитектор — 130 000 сом;
  • дизайнер — 80 000 сом;
  • бош бизнес-аналитик — 100 000 сом;
  • IT-аналитик — 90 000 сом;
  • бизнес-аналитик — 70 000 сом;
  • бош программист — 120 000 сомов;
  • программист — 95 000;
  • кичик программист — 75 000 сом;
  • тизимли администратор — 100 000 сом;
  • ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис — 90 000 сом;
  • синаш, лойиҳалаш бўйича мутахассис — 70 000 сом;
  • IT- юрист — 55 000 сом;
  • ҳисобчи — 55 000 сом;
  • давлат харидлари бўйича мутаҳассис — 30 000 сом.

Аввалроқ Қирғизистонда «“Тундук” электрон ўзаро ҳаракатланиш маркази» бор эди. Бироқ 2021-йили у қайтадан тузилиб, «Тундук» «Инфоком» давлат ишхонасининг таркибига киргизилган.

Электрон ҳужжат ишлатилиши

2022-йилнинг декабрида президент Садир Жапаров ҳам вазирлар маҳкамасига электрон ҳужжат ишлатишни тезлатишни топширган. У вазирлар маҳкамасининг 25-декабрдаги йиғинида электрон ҳужжат қўлланиш тизимига ўтишга тайёргарлик кўриш учун 15 кун муддат берган.

«1-июлдан бошлаб сизларга қоғоз сотиб беришни тўхтатамиз. Шунинг учун июлнинг биридан бошлаб электрон ҳужжатга, электрон имзога ўтишимиз керак», — деб огоҳлантирган президент.

Шундан кейин вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров 2022-йилнинг апрелидан бошлаб давлат идоралари электрон ҳужжат айланиш тизимига қўшилишида энг паст кўрсаткич Чуй вилоятидаги давлат идоралари орасида кузатилганини айтган. У ерда 105 қишлоқ ҳукуматининг 74игина электрон ҳужжат айланиш тизимига қўшилган.