Қорасув туманида ҳокимнинг буйруғи билан уч қишлоқ ҳукуматининг бошчисини алмаштирди

157

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Сариколот, Қизилқишлоқ ва Шарқ қишлоқ ҳукуматларининг бошчилари ҳокимнинг буйруғи билан алмашди. Бу ҳақда «Клооп»га туман администрациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Сариколот қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси Қиял Макеев соғлиги боис ўз аризаси билан ишдан кетган. Унинг ўрнига Сарай қишлоқ ҳукумати бошчисининг аввалги ёрдамчиси Қушбак Абдирахманов тайинланди.

Қизилқишлоқ ва Шарқ қишлоқ ҳукуматларининг бошчилари эса президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакилининг коллегия йиғинидаги қарордаги таклиф асосида хизматдан бўшатилишган.

Қизилқишлоқ қишлоқ ҳукуматининг бошчиси бўлиб Зарлиқ Турғунбаев тайинланди. У бунга қадар Маҳаллий мустақил бошқарув ишлари ва этнослараро алоқалар бўйича бошқарув агентлигида ишлаб келган.

Шарқ қишлоқ ҳукуматининг янги бошчиси бўлиб Улан Батиров келди. Бунга қадар у «ГеоМеталлСтрой» МЧЖсини бошқариб келган.

Аввал Ўш вилоятининг Қорасув туманида ҳусусий мулкка ноқонуний берилиб кетган 127 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ер давлатга қайтарилган эди.

Ўшанда Шарқ қишлоқ ҳудудининг Ачи массивидаги давлатга қарашли ер 2016-йили «Кадастр» давлат ишхонасининг масъул ходимлари тарафидан ҳусусий мулкка чиқарилган. Ернинг умумий нархи 320 миллион сомни ташкил қилган.

Факт бўйича прокуратура тарафидан жиноят иши қўзғалиб, суд органларига ер участкасини ноқонуний берилган ҳуқуқий гувоҳнома ва ҳуқуқий тасдиқловчи ҳужжатларни яроқсиз деб топиш ҳақида шикоят аризаси келтирилган.

Назорат органи аризани суднинг барча инстанциялари қаноатлантирилганини таъкидлаган. Қорасув туман прокуратураси тарафидан Шарқ қишлоқ ҳукуматига прокурор чора кўриш актини келтириб, ер участкаси давлатнинг қарамоғига қайтарилган.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи