Ўш мэриясининг пресс-туридан кейин журналистларга чой берилди

296
Чойхонанинг ҳовлисида турган вице-мэрнинг машинаси ва журналистлар олиб келинган кичик автобуслар. Сурат: Kloop

Ўш шаҳар мэрияси 12-майда маҳаллий журналистлар учун пресс-тур уюштириб, Толойкон қишлоғига олиб борди. У ерда вице-мэр Сонунбек Жунусбаев ёмғир ёққани сари тўхтаб қолган тоза сув масаласини ҳал қилиш бўйича янги лойиҳа билан таништирди.

Пресс-тур тугагандан кейин мэриянинг ходимлари журналистларни шаҳар кенгашининг раиси Салман Назилбековга тегишли «Дархан» чойхонасига чақиришди. У ерда журналистларга тушлик уюштирилди.

Чой кимнинг ҳисобидан берилганини аниқлаш учун мэриянинг матбуот котиби Азамат Жээнбековга боғланганимизда, у тушликни ўзининг номидан уюштирганини айтди. Жээнбеков чойга «мэриянинг алоқаси йўқ» деб ишонтирди.

«Тадбирдан кейин тушлик вақти бўлиб қолгани сабаб журналистларга ҳамкасбларим қатори ўзимнинг номимдан уюштирдим», — деди Жээнбеков.

«Дархан»га журналистлардан ташқари вице-мэр Жунусбаев ва мэриянинг бошқа ходимлари ҳам борди.

12-майда қаттиқ ёққан ёмғирдан кейин Ўш шаҳрида одатдагидек тоза сув тўхтатди. Шаҳар турғунлари мэрия мазкур масалани йиллар бўйича ҳал қила олмаганидан норози бўлиб келишади.

Пресс-турда вице-мэр бу муаммони «ҳал қилиш» учун бошланаётган лойиҳанинг эскизини кўрсатиб, журналистларга ва фаолларга режалаштирилган ишлар бўйича тушунтиришди.

Йиғиндан кейинги чой, конвертлар ва фахрий ёрлиқлар

Шаҳар мэри Алмаз Мамбетов ва вице-мэр Венера Рискулова маҳаллий журналистлар билан. Сурат: Ўш мэрияси

Шаҳар бошчиси Алмаз Мамбетов мэрнинг вазифасини бажарувчи бўлиб турганда матбуот анжуманидан кейин журналистларга фуршет уюштирган. Дастурхонга чучуқдан тортиб суши-роллига қадар қўйилган. Фуршетни вице-мэр Марс Исаевге қарашли «ИЗЮМ» ресторани тайёрлаб берган.

Ўтган йилнинг 8-декабрида мэрия телевидение ва радио ходимларини касб байрами билан табриклаган. Ўшанда Мамбетов ОАВларнинг вакилларига фахрий ёрлиқ ва пул мукофотларини топширган.

5-ноябрь — ахборот ва матбуот куни муносабати билан ҳам мэр журналистларни чақириб, меҳмон қилган. Унда ҳам бир неча журналистга пул мукофотлари берилиб, грамоталар топширилган.

Ўшдаги давлат ишхоналари ҳар байрамда ОАВ вакилларини табриклаб, пул муокофтлари топшириб туришади. Айни вақтда муокофтлар учун кетган маблағ бўйича маълумот очиқланмайди.