Меҳнат вазирлиги зўравонликдан жабрланган аёллар учун мобил иловани ишга киргизди

292

Меҳнат вазирлиги зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам бериш мақсадида «МойПлан»  мобил иловасини ишга туширмоқда. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати хабар берди.

Меҳнат вазири ўринбосари Жанил Алибева рақамлаштириш оилаларни ва болаларни ҳимоя қилишнинг асосий механизмларидан бирига айланиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқилган мобил илова аёлларга ўз хавфсизлигини режалаштиришда ёрдам беради.

Лойиҳа муаллифи, Аризона штати университетининг профессори Жил Тереза Мессингнинг айтишича, иловани ишлаб чиқишга бир йил вақт кетган.

“Кризис марказларидаги аёллар билан ишлаб, иловани Қирғизистонга мослаштира олдик. Уни қирғиз ва рус тилларида бепул ишлатиш мумкин. Илова режа-харитани ёдга солиб, унда асосий қоидалар, ҳуқуқий актлар, алоқа йўллари, ҳужжат, нафақа, алимент, ҳимоя ордерини олиш процедуралари мавжуд. Аниқроқ айтган, зўравонликдан жабрланган аёлларга ёрдам қилувчи воситаларнинг бари бор», — деб тушунтирди у.

Мессинг илова ҳар бир ёш оилага, зўраовнликдан жабрланган барча одамларга фойдали деб таъкидлади.

«Биз зўравонликка қарши универсал усули йўқлигини тушунишимиз керак. Аммо биз одамларга зўравонликнинг олдини олишнинг воситаларини бера оламиз», — дейди лойиҳанинг муаллифи.

Қирғизистонда аёлларни ўлдириш

Қирғизистон дунёдаги ёлларнинг қувватлилиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли давлаб деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Қирғизистонда аёллар  турмуш ўртоғининг, бирга яшаган одамининг, собиқ эрининг ҳамда таниш бўлиб юрган эркак кишининг қўлидан вафот этиш ҳолатлари ҳар йили ўнлаб қайд этилади. Халқаро тажрибада бу фемицид деб аталади.

*Фемицид— одатта эркакларнинг аёлларни ёмон кўргани боис, гендер тазйиқларининг натижасида ва ёки давлат гендер зўравонлигини билиб туриб кўз юмгани учун ўлдириши.

Агарда сиз ҳамкорингизнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун мамлакатнинг ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.

Кризис марказларининг манзиллари:

  • «Шанс» кризис маркази - Бишкек Чуй проспекти 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази - Бишкек Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти - Ўш Ленин кўчаси 205/105, телефонлар: 0772328960, 0322222965;
  • «Акилкарачач» кризис маркази - Ўш вилояти. Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризисз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ақ Журок» кризис маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • «Мээрбан» Кризис ташкилоти - Ўш Ленин 312/23, телефон: 0773843461;
  • «Тендеш» Кризис Маркази нодавлат ташкилоти – Норин Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат фонди қошидаги «Маана» кризис маркази – Талас Тағайбоева кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази - Боткен Сидиқов кўчаси 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази - Жалолобод Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;
  • «Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» жамоат ташкилоти – Қоракўл Абдраҳмонов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» кризис маркази – 0709694550;
  • Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» кризис маркази – 0706383637;
  • Қоракўл шаҳридаги «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535 (тўғридан-тўғри йўналиш), 0551733390.