Вазирлар маҳкамасига Нотижорий ташкилотларни молиялаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаслик илтимоси айтилди

308

40дан ортиқ ноҳукумат ташкилот вазирлар маҳкамасига мурожаат қилиб, «Нотижорий ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат кичик грантлари ҳақида низомни қабул қилиш ҳақида»ги лойиҳани давом эттиришни тўхтатиб туришни илтимос қилишди.

Билдирувда ҳужжатнинг лойиҳасини қабул қилиш нодавлат секторини ҳукуматнинг фаолиятларини қўллаган ва қўлламаганларга бўлиш мақсадини кўзлайди деб таъкидланади.

Нотижорий ташкилотларнинг вакиллари бу нарса келажакда ҳуқуқни ҳимоя қилиш секторининг айрим вакилларини бошқаларига нисбатан дискриминациялаб, уларнинг бенефициарларини ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин деб ҳисоблашади.

Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳасида кўплаб ҳуқуқий номувофиқликлар мавжуд бўлиб, ҳужжатдаги камчиликлар туфайли уларни амалга ошириш қийин бўлади.

«Шу нуқтаи назардан, лойиҳа мустақил, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва коррупцияга қарши курашувчи идоралар томонидан экспертизанинг махсус турларидан ўтиши керак», — деб таъкидлашди нотижорий ташкилот вакиллари.

Бироқ баёнотда «умуман фуқаролик жамияти давлатнинг фуқаролик секторини молиялаш ниятини қувватлаши», бироқ тегишли шарт-шароитлар яратилиши керак деб айтилади.

«Бу давлат билан фуқаролик жамиятнинг ҳамкорлик концепсияцини атрофлича муҳокама қилиш зарурлигини билдиради. Ҳамкорликнинг концептуал мақсадлари ва вазифаларини муҳокама қилмасдан туриб, бундай ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг ўзи мақсадга мувофиқ бўлмай қолади», — дейишди нотижорий ташкилот вакиллари.

Мурожаатга 40дан ортиқ жамоатчилик ташкилотининг етакчилари қўл қўйган, уларнинг қаторида «Қилим шами», «Умумий иш» («Общее дело»), «Интербилим», «Адилет» ҳуқуқ клиникаси ва бошқалар бор.

Нотижорий ташкилотларни бюджетдан молиялаш

Жорий йилнинг апрел ойида вазирлар маҳкамасининг сайтида нодавлат нотижорат ташкилотларига кичик давлат грантлари ажратиш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳани Адлия вазирлиги ишлаб чиққани кўрсатилган, бироқ муассаса лойиҳа муаллифи эмаслигини билдирган.

Лойиҳа меморандумида сўнгги пайтларда президент Садир Жапаров ва Вазирлар маҳкамасига нисбатан танқидлар кучайгани айтилган. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, бу мазкур ташкилотларни давлат бюджетидан молиялаш йўқлиги сабаб.  Адлия вазирлигининг фикрича, танқидлар билан бирга ҳукуматга бўлган ишонч масаласи бўйича «танқидий тадқиқотларнинг» натижаларини тадқиқ қилиш ва тарқатиш билан шуғулланган нотижорий ташкилотларни молиялаш ҳам кучайиб бормоқда. Ҳужжатда айтилганларнинг исботи йўқ.

Лойиҳа  нотижорат ташкилотларни молиялаш орқали давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таклиф қилади. Ҳужжатга кўра, молиявий қўллов олган нотижорий ташкилотлар бир томонлама маълумот берилмасиги учун эълон қилинган «танқидий материалларга» қарши фаолият юритади.

Бунинг учун давлат бюджетидан йилига 100 млн сом бўлиш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга бир лойиҳага бўлинувчи грантнинг максимал миқдори 3 млн сомдан ортмаслиги керак. Грант кимга берилишини вазирлар маҳкамаси тарафидан тузилган махсус грант комиссияси аниқлайди. Таркибига президент администрациясининг, вазирликларнинг ҳамда муассасаларнинг, Бош прокуратуранинг, Ҳисоб палатасининг ҳамда фуқаролик жамиятнинг вакиллари кириши мўлжалланмоқда.