Прокуратура Темировнинг ишини судга ўтказди. Ишда яширин материаллар пайдо бўлди

250

Суриштирувчи журналист Болот Темиров Твиттер саҳифасига Бишкекнинг прокуратураси ишини Свердлов туман судига ўтказиб берганини ёзди. Бу ҳақда Темировга назорат органидан келган хатдан маълум бўлган.

Унинг айтишича, хатда бунгача айтилмаган яширин материаллар кўрсатилган.

«Ишда танишиш вақтида айтилмаган яширин материаллар пайдо бўлибди. Судни ёпиқ қилишмоқчи, шекилли. Бари ўйлаб топилганидан қўрқиб кетишган чоғи» — деб ёзди Темиров.

Бунга қадар Бишкек шаҳар ИИББи Болот Темировга қарши тўрт ишнинг бари тергов қилиб бўлинганини хабар қилган. Ҳозирги вақтда журналистга қарши жами тўрт жиноят иши қўзғалган: ноқонуний паспорт ва ҳарбий гувоҳнома олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда гиёҳванд модда тайёрлаш. Уларнинг учтаси ҳақида 20-апрелдагина маълум бўлган.

Милициядан Темиров бошқа одамнинг ҳарбий билетини қўлланиш ҳамда қалбаки вақтинчалик гувоҳноманинг ёрдами билан қирғиз паспортини ноқонуний олган деб тушунтиришган. Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари маълумотига кўра, Темиров қирғиз паспортини олаётганда Россиянинг фуқароси эди. Шунингдек, Темиров 50дан ортиқ марта давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга айбланмоқда.

Йил бошида Темировга «Гиёҳванд моддаларини ноқонуний сақлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, кейин у «Гиёҳванд моддаларини ноқонуний тайёрлаш» моддасига алмаштирилган.

Темиров бу жиноят ишларини журналистларнинг гуруҳи МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевни оиласининг «ишларини» ошкор қилгани учун таъқиб қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга қарши қўзғалган жиноят ишларини «бутунлай абсурд» деб аташган.

Болот Темировнинг жамоаси МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевнинг оиласи ҳақида бир неча марта суриштирув эълон қилишга улгурган. Суриштирувлар асосан Қирғизистоннинг жанубидаги Ташиевга алоқаси бор нефть бизнеси ҳақида эди.

Охирги суриштирувида Temirov LIVE таҳририятининг журналистлари Тай-Мурас Ташиевга тегишли «Мока Групп» компанияси шу йилнинг баҳор мавсумида Жалолободда бензин етказиб бериш бўйича тендерларни юта бошлаганини аниқлашган.

Мақоланинг муаллиф: Айдай Эмилева.