Эрбол Султанбаев депутатларни қўшни давлатларга танқид айтишда эҳтиёт бўлишга чақирди

257

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев парламент депутатларини «қўшни давлатларга ва халқаро алоқалар бўйича танқид айтишда эҳтиёт бўлишга» чақирди. У бундай билдирувни депутатларнинг айримлари қирғиз-қозоқ чегарасида тиқинлар пайдо бўлаётганидан қўшни давлатга сув беришни ёпиш таклиф қилгандан кейин билдирди.

«Депутат — бу сиёсий хизмат. Ҳар бир айтган гапингизга халқаро майдонда аҳамият берилади ва унга нисбатан реакция ҳам бўлиши мумкин. Худога шукр, бугунги кунда барча давлатлар, жумладан қўшнилар билан ҳам яхши ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Албатта, айрим вазиятлар бор, аммо асосан ёмон эмас. Барча муаммоларни икки томонлама манфаатларни ҳисобга олиб, диолог йўли билан ҳал қилмоқдамиз», — деди у.

Султанбаев Қирғизистон «барча муаммоларни икки томонлама манфаатларни ҳисобга олиб, сўзлашув йўли билангина ҳал қилади» деб таъкидлади. Султанбаевнинг огоҳлантириши депутатларнинг 2022-йилнинг 11-майида айтган гапларига реакция бўлди.

Марлен Маматалиев ва Арслан Малиев.

Ўша куни парламентнинг йиғинида депутатлар «Юкларни халқаро йўлларда ташиш келишуви ҳақида конвенциянинг электрон илова қоғозга тегишли қўшимча протоколига Қирғизистоннинг қўшилиши ҳақидаги» қонун лойиҳасини муҳокама қилишган. Йиғинда депутат Марлен Маматалиев конвенцияга қўшилиш Қирғизистоннинг юк ташиш масаласини ҳал қилмайди деб билдирган.

«Қозоғистон Жаҳон савдо ташкилотининг ЕОИИнинг доирасида накладнойларни олмаяпти. Уларни электрон шаклда қилсак ҳам олишмайди. Биз юз марта қабул қилиб берганимиз билан у ерда ишламаяпти-ку. Қозоғистон ҳозирги вақтда ЕОИИнинг доирасида умуман текширмаслик керак эди. […] Агар ЕОИИнинг доирасида бўлганда улар ўз қароирини чиқариб беришган. Россия томон ҳам тўсманглар деб айтган. Аммо афсуски мана бугун кўриб турибмиз. Турли тўсқинликларни қўйишмоқда», — деган Маматалиев.

Депутат Қозоғистоннинг «сиёсати бошқа», у Хитойдан чиққан юк оқимини ўз ҳудуди орқали ўтказишни истайди деб тахмин қилган.

«Сувни берманглар, ёпинглар. Қаттиқ айтдим, аммо иложи йўқ», — деб таклиф қилган депутат.

Бу масалада ҳамкасбини депутат Арсланбек Малиев қўллаб, Қирғизистон Қозоғистоннинг экин ерларига сув бериш учун сувни тежамоқда деб таъкидлаган.

«Сувни ёпиб таштанглар, бўлди муаммо ҳал бўлади. Тўқмоққа қадар навбатда турган машиналарнинг бари кетади», — деб билдирган у.

Чегарадаги тиқинлар

Қирғизистон ва Қозоғистоннинг давлат чегараларидаги назорат ўтказиш пунктларида вақти-вақти билан тиқинлар пайдо бўлиб туради. Охирги марта тиқин жорий йилнинг апрели охирида бўлган. Унда назорат-ўтказиш жойида 250дан ортиқ фура тўпланиб қолган эди.

Қирғизистоннинг Чегара хизмати чегарада фуралар қозоқ томон транспорт воситаларини секин ўтаётганидан тўпланиб қолганини билдирган.

Кўп ўтмай икки давлатнинг ҳукумати тиқинга эътибор қаратиб, юк ташувчи машиналарнинг чегарадан эркин ўтказишга келишишган.

Аммо 6-майда Қозоғистоннинг Молия вазирлиги давлат Қирғизистон билан чегарасида контрабанда ҳолатлари кўпайганидан назоратни кучайтиришини билдирган.

Шундан кейин Қирғизистоннинг Вазирлар маҳкамаси Қозоғистон билан чегарадаги «яширин» схемаларни бартараф қилишга барча куч-ҳаракат сарфланишини ваъда қилишган.