«Президент бизнинг отамиз». Ўш вилояти ҳокимияти баннердаги ёзувнинг тафсилотларини тушунтирди

277

9-май куни ижтимоий тармоқларда президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Зиядин Жамалдиновнинг иштирокидаги видео тарқаган. Мазкур видеода президент Садир Жапаровнинг сурати туширилиб, ёнида «Президент — бизнинг отамиз» деб ёзилган баннер тасвирга олинган.

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари баннерга хайрон қолиб, устидан кулишган.

Постнинг скриншоти.

Маҳаллий ҳукуматнинг изоҳи

Ижтимоий тармоқларда турли фикрлар пайдо бўлгандан кейин президентнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакиллигидан баннер аравон туманига қарашли Алля Анаров қишлоқ ҳукуматида 11-майга режалаштирилган хайрия тадбири учун ўрнатилганини билдиришди. Вилоятнинг вакили  Эрмек Муратбек ўғлининг айтишича, бу тадбирда етиш ва кам таъминланган оилалардаги 300 болага президентнинг номидан велосипед ва бошқа совғалар берилиши керак эди.

Шунингдек вакилликдан тасвир Жамалдинов Улуғ Ватан урушининг фаърийсидан хабар олиш учун 9-майда Аравонга борганда олинганини айтишди.

«Ўш вилоятидаги мухтор вакили Зиядин Жамалдиновнинг бу тадбирдан хабардор бўлмаган. Алля Анаров қишлоқ ҳукуматининг бошчиси “шундай хайрия тадбир уюштирмоқдамиз, тайёргарлик бўлмоқда, кўриб беринг” деб мурожаат қилган. Киришда мазкур баннер илинган экан. Уни ҳеч ким сезмаган ҳам. Етимларга, кам таъминланган оилаларнинг болаларига совға тайёрланибди. Шуларни кўриб чиқаётганда ким тасвирга олгани номаълум. Видеони кимдир тасвирга олиб, ёзув бор ерини скриншот қилиб ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборибди. Ракурсни олганига қараганда атайлаб қилингандек», — деб билдирди мухтор вакилнинг матбуот котиби Turmush нашрига.

Алля Анаров қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Мамиржан Кадиров баннердаги ёзувни сиёсатлаштиришиётганини билдирди.

«Етим, ярим етим болалар президент Садир Жапаровнинг номига хат ёзган. Улар ўзларининг тилакларини, президентдан қандай совға олишни исташини ёзишган.

“Президент ота, бизга қўғирчоқ олиб беринг”, “Садир ота, менга велосипед олиб беринг” деган каби хатлар бор. Аксарияти велосипедли бўлишни истаган», — деди у. Қишлоқ ҳукуматининг бошчиси тадбирда мазкур баннердан ташқари «Бефарқ бўлма, саховатли бўл» деб ёзилган бошқа баннер ҳам илинганини қўшимча қилди.

Кадировнинг айтишича, болаларнинг президентга ёзган хатлари тадбирда ўқилади.

«[Баннерлар] олингани йўқ. Буни айримлар тушунмай сиёсатлаштирмоқда. Биз болаларнинг тилагини бажаряпмиз», — деб билдирди у.