Бишкек: Кафеда чет эллик талабаларни калтаклаган номаълум уч киши қидирилмоқда

290

 7-майда номаълум уч киши чет эллик талабаларни калтаклаган. Воқеанинг видеоси маҳаллий нашрларда эълон қилинган. Милиция гумондорларни қидирмоқда.

Жабрланганлар «Кактус»га интервью бериб, воқеа тахминан кечки соат 23:00 да  Salaam namaste ресторанида бўлганини айтиб беришган.

«Номаълум уч киши уларга ресторан киришида турганда осила бошлашган. Тортишув чиқиб, улардан бири муштумини кўтариб, талабани урган. Талабалар ресторанга кириб кетганда ҳужум қилганлар ортидан киришган. Рестораннинг ичида эса улар олдига чиққанларнинг барини калтаклай бошлашган», — деб ёзади нашр.

Диққат! Кадрда калтаклаш ҳолатлари бор.

Бишкекнинг Ленин туман ИИБга 8-майда тахминан кечки соат 2 да 2000-йили туғилган Ҳиндистоннинг С.К. исмли фуқароси баданидан жароҳат олиб Миллий госпиталга тушгани бўйича билдирув келган.

Милиция ходимлари воқеа жойига бориб, номаълум уч киши ҳиндистонлик С.К исмли фуқарога дўстлари билан ресторанда ўтирганда «ҳеч бир сабабсиз зарар етказишгани» ҳақида дастлабки маълумотларни олишган.

Факт бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, милиция гумондорларни қўлга олиш учун уларнинг юрган ерини аниқламоқда.

Чет ўлкалик талабалар бу воқеага эътибор қаратишни илтимос қилиб давлат ҳукуматига мурожаат қилишган. Уларнинг айтишича, бунга қадар ҳам номаълум одамларнинг гуруҳи чет элликларга ҳужум қилган.

Аввалроқ ўлкада чет элликларнинг хавфсизлиги вазирлар маҳкамасининг даражасида ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳуқуқ тартибот органларига чет эллик талабаларнинг ўлкадаги хавфсизлиги бўйича масалани кучатилган назоратга олишни топширган.

Вазирлар маҳкамасининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 30 мингдан ортиқ чет эллик бор, уларнинг ичидан 13 мингдан ортиғи Ҳиндистондан, 9 мингдан ортиғи Покистондан келган.