Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳар бир одамга учун бир дақиқа жим турса, дунё 135 йил сукут қилади

265

9-майда бутун дунёда Ғалаба куни нишонланмоқда. Айнан шу куни, 1945-йили фашистик Германия СССРга ва унинг иттифоқдошларига мағлуб бўлган.

Шундай қилиб Германия СССРга ҳужум қилиб, 1941-йилнинг 22-июнида бошланган Улуғ Ватан уруши ниҳоясига етган.

«Рейхстагда Ғалаба абйроғи». Сурат: Евгений Халдей.

1939-йили немис аскарлари Польшага ҳужум қилганда бошланган Иккинчи жаҳон уруши 1945-йилнинг 2-сентябрида Япония  — Германиянинг охирги иттифоқдоши таслим бўлганда тугаган.

Бу XX асрдаги қон энг кўп тўкилган урушга нуқта қўйган.

Турли ҳисоблар бўйича, иккинчи жаҳон урушида ҳарбийларни ва оддий фуқароларни қўшганда жами 50-80 млнга яқин одам ҳалок бўлган. Энг кўп йўқотишга Советлар Союзи учраган — 26,6 млн киши. Урушга Қирғизистондан 365 минг киши борган, уларнинг учдан бир қисми қайтиб келмаган.

«Агар Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг ҳар бири учун бир дақиқа сукут эълон қилинса, дунё 135 йил жим турган бўларди», — деб таъкидлашди БМТдан.

Британиялик тарихчи Энтони Бивор «Иккинчи жаҳон уруши» китобила бу воқеаларни «инсоният тарихидаги қўл билан қилинган энг йирик вайронагарчилик» деб атаган.