Ғалаба куни билан Садир Жапаровни ва қирғизистонликларни 7 давлат президенти табриклади

274

9-майда етти давлатнинг раҳбари президент Садир Жапаровни, фахрийларни ва қирғизистонликларни Ғалаба байрами билан табриклади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Табрик телеграммасида давлат раҳбарлари урушда ҳалок бўлган фахрийлар билан фронт ортида меҳнат қилган ота-оналарнинг меҳнатлари фахр билан ёд этилишини билдиришган.

Россиянинг президенти Владимир Путин: Урушнинг оғир йилларида мустаҳкамланган дўстликнинг ва ўзаро ёрдамлашишнинг урфлари бундан кейин ҳам иттифоқ ва стратегик ҳамкорлик руҳида рус-қирғиз алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилаверишига ишонаман.

Қозоғистоннинг президенти Қасим-Жомарт Тоқаев: Қондошликнинг ва ўзаро ҳамкорликнинг, ўзаро ёрдамнинг улуғвор анъаналари бундан буён ҳам Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик учун ишончли асос бўлиб қолади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олий даражадаги учрашувларимиз ва эришилган барча келишувларнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида яқин дўстлик ҳамда яхши қўшничиликка асосланган Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилишига ишончим комил.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон: Урушнинг даҳшатли йилларида мамлакатларимиз халқлари ушбу ғалаба учун жанг майдонларида ҳам, фронт ортида ҳам бирлашган. Аждодларимизнинг тинчлик, озодлик, келажак авлодларнинг бахтли келажаги йўлидаги улуғвор ишларининг ёрқин хотираси уларнинг қалбида мангу сақланиб қолади. Ишонаманки, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик муносабатлари бундан буён ҳам томонларнинг умумий манфаатлари йўлида самарали ривожланади.

Беларус президенти Александр Лукашенко: Бизнинг саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш билангина биз глобал муаммоларга қарши туриб, замонавий можароларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш йўлларини топа олишимизга ишонама. Беларус Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги дўстлик ва ишонч тамойилларига асосланган самарали муносабатлар янада ривожланишига ишонч билдиришни истайман.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев: Урушнингузоқ йилларидаги оғир синовларда намоён бўлган халқларимизнинг дўстлигини ва ўзаро ёрдамининг яхши анъаналари бундан кейин ҳам Озарбайжон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос бўлиб қолаверишига ишонаман.

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Қироли Салмон бин Абдулазиз Аль Сауд: Ғалаба куни муносабати билан Жаноби Олийларига самимий табрикларимизни ва Қирғизистоннинг ҳукуматига ҳамда қардош халқига соғлиқ, бахт-омад ва бундан кейинги ривожланиш ва гуллаб-ўсишини исташимизни катта қувонч билан билдирамиз.

Бугун Қирғизистонда Улуғ Ғалаба куни нишонланмоқда. Барча ҳудудларда фашизмга қарши урушдаги ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан хотира митинглари, байрам тадбирлари ўтмоқда.

Пойтахт Бишкекда Ғалаба майдонида президент Садир Жапаровнинг иштироки билан митинг-реквием уюштирилди. Шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳрида минглаган одамларнинг иштирокида «Ўлмас полк» пиёда юриши ўтди. Шунингдек тадбир давлатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтди.

1941-1945-йиллар оралиғида Иккинчи дунё урушига Қирғизистондан 360 мингга яқин одам қатнашган, уларнинг 90 мингдан ортиғи ортга қаймаган.

Меҳнат, ижтимоий тамъинот ва миграция вазирлиги Қирғизистонда апрелга келиб урушнинг эллик нафарга яқин 49 фахрийси қолганини билдирди. Фашизмга қарши урушнинг фахрийларига давлат ҳар ойда 7 минг сомдан, Ғалаба куни муносабати билан эса бир марталик пул ёрдами топшириб келади. Бу йил ҳар бир фахрийга 100 минг сомдан берилиши маълум қилинган.