Тожикистон томонга Афғонистондан ракета зарбаси берилгани айтилди

7-майда Тожикистонга Афғонистон тарафдан етти марта реактив снаряд отилди. Маълумотни Sputnik нашрига Тожикистоннинг Чегара хизмати тасдиқлади.

Қўшни давлатнинг Чегара хизмати берган маълумотга кўра, воқеа Хатлон вилоятининг Фархор туманида бўлган. Тўрт снаряд Амударёга, учтаси эса яқин ердаги тўқайга тушган. Маълумот манбаи маҳаллий турғунларнинг ва ҳарбий ходимларнинг орасида жабрланганлар йўқлигини билдирган.

Чегара хизматидан «хавотирга асос йўқ» эканини билдиришди.

«Чегарачилар афғонистонлик террорчилар ўтирган автомобилни кўришган. Автомобил ёниб кетган, жиноятчиларнинг уч нафари ярадор бўлган, бирининг жароҳати оғир», — деб таъкидлаган маълумот манбаи.

Ракета ҳужуми учун масъулиятни «Ислом давлати»нинг жангарилари ўз зиммасига олди. Уларнинг баёнотини экстремистик ва террористик гуруҳлар ҳақида маълумот тўплаб, уларнинг баёнотларини эълон қилган SITE Intelligence Group (Search for International Terrorist Entities) айтиб чиқди.

«Толиблар» билан ИШИДнинг чегарадаги тўқнашуви

Тожикистон Чегара хизматининг расмий маълумотида 7-май куни давлат чегараси яқинида «Толибон» ҳаракати ва ИШИД ўртасида тўқнашув содир бўлган. Уларнинг айтишича, оқибатда «ўқлар тасодифан Тожикистон ҳудудига тегиб кетган». Чегара хизмати маълумотларига кўра, ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Аммо қандай ўқ ҳақида гап бораётгани очиқ айтилмаган. Айни вақтда, Афғонистон томонидан Тожикистон ҳудудига реактив снарядлар билан зарба берилгани ҳақида маълумот тарқаган.

«Ислом давлати»

«Ислом давлати» — 2006-йили 11 ҳарбий радикал гуруҳларнинг «Аль-Қоида»нинг Ироқдаги бўлими билан бирикишидан пайдо бўлган экстремистик ташкилот.

«Ислом давлати» 2013-йили Суриядаги фуқаролик урушининг иштирокчиси бўлган. Террористлар Башар Ассаднинг ҳукуматига қарги фаол жанг ҳаракатларини бошлаган.

2014-йили ИШИД жангариларни Ироқнинг шимолида ва Суриянинг шарқида фаол уруш ҳаракатларни бошлаган. Бир йилдан кейин террористлар Ливияга кириб боришган.

«Ислом давлати» гуруҳининг лидери Абу Бакр аль-Боғдоди 2014-йилнинг ёзида ўзини «ҳалифа» деб эълон қилган. У ИШИДнинг бош мақсади — Лиссабондан Владивосток ҳудудигача ҳалифалик ўрнатиш деб билдирган.

Ўша йили АҚШнинг раҳбарлиги остидаги халқаро коалиция «Ислом давлати»га қарши ҳаракатларни бошлаган. 2015-йили Сурияда ИШИДга қарши Россиянинг махсус операцияси бошланган.

«Ислом давлати» охирги 10 йилнинг ичида дунё бўйича бир қатор йирик террактларни уюштирган. «Ислом давлати» жавобгарликни бўйнига олган энг йирик террактларнинг сафида Синай ярим оролида Россиянинг йўловчи ташувчи самолётнинг қулаши, Париж ва Брюселдаги террактлар ҳамда  Лондондаги террактчиларнинг бир-бирдан қилган бошқа кўплаган ҳужумлари бор.