Президентнинг сафари, ўт босган асфальт: «МедиаХаб» Баткеннинг стадионини таъмирлашда қонунбузарликларни аниқлади

132

«МедиаХаб»нинг суриштирувчи журналистлари Баткен шаҳрининг марказий стадионини таъмирдан чиқарида жиддий қоидаузарликлар бўлганини аниқлашди. Бу ҳақдаги суриштирув 6-майди эълон қилинди.

Маълумотга кўра, стадионнинг таъмир ишлари учун мэрия тарафидан 15 млн 148 минг сом бўлинган. Асфальт тўшаш ва бошқа таъмир ишлари 21-мартгача қилинган. Тендер эса 28-мартдагина эълон қилинган — бу давлат харидлари қонунини жиддий бузиш бўлиб ҳисобланади.

Тендер икки қисмдан иборат бўлиб, биринчисини Қурманбек Соорбеков исмли ҳусусий тадбиркор ютган. Соорбеков ўз хизмати учун 8 млн 494 минг сом таклиф қилган. Иккинчи қисм хизматини эса 6 млн 481 минг сомга бҳолаган «Жакшина Проект» компанияси ютган. Ғолиблар 4-апрелдагина аниқланган.

Журналистлар тендерни ўтказишда сохта рақобат ҳам бўлган деб тахмин қилишди. Чунки мэрия ўзи таъмирнинг биринчи қисми учун 8 млн 494 минг 670 сом сарфлашни режалаштирган.

Тендерга қатнашган «АлгиБилд» компанияси эса 8 млн 706 минг 350 сом таклиф қилган. Бундан ташқари тендерга қатнашган яна икки компания мерия тахминий кўрсатган маблағни таклиф қилган. Одатда тендерни ютишни истаган компания режалаштирилгандан камроқ маблағни таклиф қилади.

«Бунинг бари тендер фақатгина сохта ўтказилганини, давлатнинг пули эса қонунга лойиқ ишлатилмасдан, амалда истаган кишига ушлатилаверишини тасдиқлаб туради», — деди суриштирувчи журналист Али Токтакунов.

«МедиаХаб» тендерни ютган тадиркор Курбанбек Соорбеков билан алоқага чиққан. У асфальт тўшаш ишларини маҳаллий ҳукуматнинг илтимоси билан 10 кун ичида 17-мартга келиб битириб берганини билдирган. У бундай илтимос президентнинг Баткенга қилган сафари билан боғлиқ бўлганини айтган. Шунингдек тендер иш қилиб бўлингандан кейин ўтказилганини тасдиқлаган.

«Республика миқёсида Наврўзни ўтказиш учун “срочно” бўлган-да. Президент келган. “Шунга вақтида қилиб бер” деган, мен “майли” деб ўзимнинг пулимга қилиб берганман», — деган у.

Шунингдек тадбиркор пулини «шу вақтгача олмаганини» айтган.

Мэриянинг матбуот котиби Данияр Ульмасов эса стадионни таъмирлаш ишлари президентнинг ташрифига шошилинч қилинганини тасдиқлаган. У тендер тугаганига қарамай, компаниянинг иши якунланагни йўқ дейди.

«У ерда биргина асфальтлаш, ўтирғичларни алмаштириш эмас бошқа ишлар ҳам бор. Тендерда кўрсатилган барча ишлар бажарилиб, талаблар бажарилган ҳолатдагина маҳаллий ҳукумат тарафидан комиссия билан биргаликда қабул қилинади», — деб ишонтирган у.

Ўт босган асфальт, Баткендаги Наврўз

Сурат: Нурпейил Ашур қизи/Kloop

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Баткеннинг стадионига тўшалган асфальтга ўт чиқиб кетгани тасвирланган суратлар тарқатган. Жамоатчилик асфальтнинг «сифатсиз» тўшалганидан норози бўлиб, ҳукуматнинг фаолияти кескин танқидга олган.

5-майда МХДҚ мазкур факт бўйича суриштирув бошланганини билдирган. Махсус хизматдан асфальт тўшаш ишлари «технологик жараённинг талабларини бузиш билан бажарилган» деб таъкидлашиб, текширувнинг натижаси бўйича қўшимча маълумот беришни ваъда беришган.

Бу йил президент Садир Жапаров турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан 21-март — Наврўз байрамини Баткен вилоятида нишонлаган. Ўша вақтда тантана билан ўтган байрамга маҳаллий бюджетдан 8,3 млн сом сарфлангани хабар қилинган эди.

 

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи

Муҳаррир: Айбике Адилет қизи