Қирғизистонда автомобил ойнасини ноқонуний қорайтириш учун жарима миқдори кўпайди

312

Энди Қирғизистонда автомобилнинг ойнасини ноқонуний қорайтирган жисмоний шахслар 22 минг сом, юридик томонлар 40 минг сом тўлайди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар милициясиинг Патрул хизматидан маълум қилишди.

Патрул хизматидан бунга қадар жарима миқдори 5500 сом бўлганини таъкидлашди.

«Бунга қадар қоида бузишларни воқеа жойида ҳал қилиш мумкин эди, бундан кейин автомобил жарима майдонига киргизилади», — дейилди муассасадан.

Вазирлар маҳкамаси автомобилларнинг олдинги ойнакларини қорайтиришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини 2022-йилнинг февралида илгари сурилган. Парламент 17-мартда лойиҳани учинчи ўқишда қабул қилган, президент эса 15-апрелда қўл қўйган.

Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳужжат коррупция хавфларини бартараф қилиш учун керак деб айтган. Аммо аввалроқ Қирғизистонда машинанинг олдинги ойнакларини қорайтириш тақиқланганига қарамай кўпчилик қорайтириб бошқариб юрар эди.

Қонунга ўзгартиришларни қабул қилиш келажакда депуатлар олдинги ойналарни қорайтириш йўлларда аварияларнинг сонини кўпайтиришга олиб келади деб айтишган. Масалан, парламент қўмитасининг йиғинида депутат Искендер Матраимов бунга қарши чиқиб, машиналарнинг олдинги ойналарини қорайтиришни тажрибасиз ёшлар фойдаланади деган.

Ҳукумат эса бу масалага жавоб бера олмаган. ЙҲХТББнинг етакчиси Азамат Исраиловнинг айтишича, қорайтирилган ойнакларнинг аварияларга таъсири бўйича дунёда ҳам, Қирғизистонда ҳам жиддий тадқиқ ўтказилмаган.

«Қорайтириш йўл ҳалокатларига қанчалик таъсир кўрсатишини ҳеч ким айта олмайди», — деб айтган Исраилов парламентнинг 9-февралдаги йиғинида.