Президентнинг расмий аккаунтидан журналистни камситувчи изоҳ ёзилди

169

Президент Садир Жапаровнинг Фейсбукдаги расмий аккаунтидан журналист ва блогер Назгул Мамитованинг номига мазахловчи изоҳ ёзилди.

Журналист Жапаровнинг Дача-СУ қишлоғина самолёт қулаган воқеани суриштирувчи жамоатчилик комиссияси тузиш ҳақидаги баёнотига президент «ўч олиш билан машғул бўлаётганини» айтиб, «кўнглингиз кенг бўлсин-да, майдаланмай» деган комментарий қолдирган.

«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017-йили январда Дача-СУ қишлоғига қулаган. Самолётнинг ҳалокати сабаб экипажнинг тўрт аъзоси доҳил 39 киши ҳалок бўлган. Ўша вақтда бу самолёт билан Алмазбек Атамбаевнинг алоқаси бор бўлиши эҳтимол деган версия айтилган — у вақтда Атамбаев президент бўлиб турган.

«Ақлингизни ўстиринг, Назгул хоним. Товуқ мия бўлманг. Ўч олсам сиз билан Атамбаевдан олар эдим? Иккингизни ҳам яхши кўраман. Ўч олмайман. Судлат битсин. Яхшилик қиламан», — деган жавоб ёзилган Жапаровнинг ҳисобидан. Кейинчалик комментарий ўчирилган.

Журналистнинг номига ёзилган камситувчи изоҳ. Скриншот: «Баштан башта».

Бундай комментарийни Жапаров ўзи ёздими ёки ёрдамчисими, номаълум. Президент бунга қадар аккаунтга ўзи ва бир неча ёрдамчиси кира олишини айтган.

Президентнинг матбуот хизмати журналистнинг номига ёзилган камситувчи изоҳни «изоҳсиз» қолдиришди.

Депутат Бекешевни камситиш

Бу президентнинг расмий аккаунтидан ёзилган камситувчи изоҳларнинг биринчиси эмас. 2021-йилнинг 3-мартида «Азаттык» нашри Фейсбукдаги саҳифасига депутат Дастан Бекешевнинг Жапаров илгари сурган янги Конституциянинг лойиҳасини танқид қилиб,  конституциянинг янги вариантини «Ханституция» деб атаган видеосини эълон қилган.

Унда Жапаровнинг аккаунтидан Бекешевга «кўзигина эмас, ақли ҳам сўқир экан бу аҳмоқнинг -помошник» деган комментарий қолдирилган. Бекешевни 6 ёшида кўзи кўрмай қолган.

Кейинчалик президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек Жапаровнинг фейсбукдаги аккаунтини «кимдир бузиб кирганини» айтиб, президентнинг охирги ёзилган комментерийларга «ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб билдирган. МХДҚ эса президентнинг шахсий аккаунтини «хориждан» бузиб киришганини хабар қилиб, мазкур факт бўйича текширув ўта бошлаган.

Атамбаев билан Жапаров

Алмазбек Атамбаев давлатни бошқариб турган вақтда ҳозирги президент Садир Жапаровга  совуқ муомала қилган.

Жапаров 2017-йили сайловга қатнашиш учун Қирғизистонга қайтиб келган. Ўша даврда 2013-йили Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернаторининг тутқунга олгани учун қўлга олинган. Агар у сайловга қатнашса, ўша вақтда Атамбаев очиқдан-очиқ илгари сураётган ҳукуматпараст номзод Сооронбай Жээнбековга рақиб бўлиши керак эди.

Жапаровни 2013-йили Қоракўлдаги митингни уюштиришга қатнашган деб 11,5 йилга кучайтирилган режимдаги колонияга кесилган. Ўша вақтда, гаровга олинди деб айтилган Иссиқкўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаев қўйилган айбловларга рози бўлмай, Садир Жапаровни қўллаб чиққан. Жапаров 2020-йилнинг октябрь ойида Оқ уй босиб олиниб, тарафдорлари бўшатгунга қадар қамоқда жазосини ўтаётганди. Суд кейинчалик ишни қайта кўриб чиқиб, книнг ҳаракатидан жиноят таркибини топмаган. Жапаров ўзини сиёсий маҳкум деб атаган.

Атамбаев 2019-йили, ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан фикрий келишмовчилик сабаб қамалган. Унга бир қатор жиноят ишлари қўзғалган — Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши ҳамда Бишкекдаги «Қалис-Ордо» массивидаги мактаб қуришдаги ва ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича шунингдек Қўйтошдан ноқонуний ер олишга боғлиқ ишлар.

Садир Жапаров Алмазбек Атамбаевдан ўч олмаслигини бир неча марта айтган.

«Менга хиёнат қилганларнинг барини кечирганман. Уларнинг орасида Атамбаев ҳам бор. Бу гапимни барча халқ олдида эълон қилганман. Сўзимни қайтариб олмайман», — деб билдирган Жапаров.

Бунга Атамбаев жавоб қилиб, Жапаров вақтини собиқ президентларга сарфламасдан, кучини давлатнинг ишларига, муаммоли масалаларга сарфлаши кераклигини айтиб, жавоб берган.

«Сен қамоқдан демократия деб қичқириб, ҳокимиятга келгандаёқ дарров Қўқон хонлигини қура бошладинг. Туркманистонда бир вақтда туркманбоши бўлса бизиг энди қирғизбоши бўлиш истагинг бор», — деган Атамбаев.