Фоторепортаж: Ўш шаҳрида «Ўлмас полк» юриши ўтди

303

Ўшда 9-май Ғалаба кунида Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг хотирасига бағишланган «Ўлмас полк» юриши бўлиб ўтди. Мэриянинг маълумотида ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган юришга жами 4 минг нафарга яқин одам келган.

Юриш Ўш миллий драма театридан бошлаб, марказий майдондаги «Мангу олов» мемориал мажмуасигача давом этди. Унга уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилганлар ва шаҳар турғунлари қатнашди.

Ўш шаҳрида Улуғ Ватан урушининг 4 фахрийси ва 6 тил меҳнатчиси яшайди.

Бишкекда ҳам Улуғ Ватан урушининг қаҳрамонлари хотирасига бағишланган «Ўлмас полк» юриши ўтди. Унга жами 3 мингдан ортиқ одам қатнашди.

Президент Садир Жапаров 9-майда Бишкек шаҳридаги Ғалаба майдонида Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган митинг-реквиемга қатнашиб, фахрийлар ва фронт ортида меҳнат қилганларни қутлади.

2020-йилдан пандемия бошланганидан тортиб Ғалаба кунига бағишланган «Ўлмас полк» ва бошқа байрам тадбирлари бўлмаган. Шунингдек бу йил мамлкатда 9-майда Ғалаба кунига бағишланган парад ўтмади.

Муаллиф: Айжамал Туголбай қизи

Суратларнинг муаллифи: Тойчубек Боронбаев/Kloop