Соқулуқ туманида юк ташувчи машина ҳайдовчиларининг ҳисобингни топаман деб қўрқитиб, шунингдек танасига зарар етказган деган гумон билан уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИБдан матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, 6-майда Соқулуқ туманига қарашли Моловодное қишлоғидаги вазн-габарит назорат пунктида номаълум одам оғир юк ташувчи машина ҳайдовчисининг урган видео тарқаган. Видеодаги одам бошқа ҳайдовчиларга ҳам мурожаат қилиб, агар юк ташувнинг ҳақини арзонлатадиган бўлса уларнинг ҳам ҳисобини топишини айтган.
Чуй вилоят ИИБдан ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари видеодаги уч кишини қўлга олиб, Соқулуқ туман ИИБнинг тергов бўлимига етказганини билдиришди.
Вилоят милициясидан воқеанинг тафсилотлари аниқланаётганини қўшимча қилишди. Жанжалларнинг олдини олиш учун юк ташиган ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.