Садир Жапаров: 2026-йилга қадар аэропортларнинг инфрастуктураси яхшиланади

Президент Садир Жапаров 7-майда «Каракол» халқаро аэропортнинг янги аэровокзалининг қурилишига капсула солди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Маълумотга кўра, Жапаров тадбирдаги нутқида Қирғизистонда 2026-йилга қадар аэропортларнинг инфраструктураси яхшиланиб, республикадаги ички қатновлар тикланишини таъкидлади.

Президент тараққиёт дастурига «Иссиқкўл», «Каракол», «Норин», «Ўш», «Жалолобод» ва «Баткен» аэропортлари киргизилганини таъкидлади.

«Насиб қилса, республикадаги ички қатновларни қайта тиклаб, барча аэропортлар: Казарман, Талас каби аэропортлар ишга киргизилади. Бу чиқимлар “Манас” аэропортининг соф даромади ҳисобидан ёпилади. Ўтган йили ундан коррупциянинг бартараф қилиб, бу йил соф даромади 4 миллиард сомни ташкил қилди. Бунга қадар соф даромади 2 миллиард сомн атрофида бўлганди», — деди Жапаров нутқи давомида.

Жапаров шунингдек, Томчи қишлоғидаги «Иссиқкўл» аэропорти бундан кейин йил давомида ишлашини таъкидлади. Аэропортдаги рейсларнинг ва йўловчиларнинг сонини эса кўпайтириб, уларга қулай имкониятларни яратиш мақсадида бугун янги аэробекат қуриш, аэродром элементларини реконструкциялаш ишлари бошланди.

«Аэропортдаги қурилиш ишлари тугагандан кейин, биз соатига 250 йўловчи қабул қилиши имкоияти бор янги перрон, шунингдек, “Embraer 190” русумидаги ва шунга ўхшаш самолётларни қабул қилиш имконияти мавжуд 2400 метр узунликдаги парвоз-қўниш майдонига эга бўламиз», — деди президент.

Садир Жапаров «Каракол» аэропортининг иши қайтадан жонланганини таъкидлаб, энди қўшимча иш ўринлари тузилади деб билдирди. Аэропорт келажакда республика аҳолисининг ва чет эллик туристларнинг ҳаво транспортига бўлган эҳтиёжларнинг тўлиқ қаноатлантиришга эришишига умид ортди.

«Туроператорлар Каракол шаҳрида йил давомида дам олиш учун барча шароитларни тузиб, вилоят иқтисодининг ривожланиши билан бирга Қирғизистоннинг туризм тармоғининг ривожланишига катта ҳисса қўшади», — деди у.