Маданият вазири манасчи Долот Сидиқовга ҳукумат тарафида босим ўлганини инкор қилди

261

Маданият вазири Азамат Жаманкулов манасчи Долот Сидиқовга ҳукумат томонидан босим бўлмаган деб билдирди. Бу ҳақда у манасчининг давлатдан чиқиб кетиши ва «Манас қишлоғи» маданий-этнография мажмуасининг атрофида бўлаётган вазият бўйича изоҳ бериш вақтида айтди.

«Долот мирзани чақириб барини тушунтирдим. У ерда ҳеч қандай таҳдид бўлмаган. Президент ҳам “Манас бир кишиники эмас. У учун баримиз жонкуйдирамиз” деб айтмади-ми? Йўқ ердан бу катта масалага айланиб кетди», — деди вазир «Азаттык» нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, Жаманкулов «Манас қишлоғи» этнография мажмуасининг майдони ўзгармаслигини, уинг ҳудудида таъмир ишлари ўтказилишини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, вазир президент Садир Жапаров Долот Сидиқовни учрашувга чақирганини, аммо манасчи рад қилганини айтди.

Манасчининг мамлакатдан чиқиб кетиши

5-майда манасчи Долот Сидиқов оиласи билан давлатдан чиқиб кетгани маълум бўлган. Манасчи ўзи таҳдидлар сабаб «иложсиз» мамлакатдан чиқиб кетганини билдириб, аммо батафсил маълумот бермаган.

«Энди унинг очиғини айтганда ҳам, менга, оиламга тинчлик керак, шунинг учун айтгим ҳам келмаяпти [...]Шубҳа қилса қилаверсин, мен учун ўз еримдан кетиб қолиш ҳазил эмас ёки ўйинчоқ эмас деган у «Би-Би-Си» нашрига басылмасына курган маегинде.

Сидиқов ҳозирча қайси давлатга чиқиб кетганини айта олмаслигини, Қирғизистонга қачон қайтишини билмаслигини таъкидлаган.

«Манас қишлоғи»даги можаро

Мамлакатдан чиқиб кетишга қадар Сидиқов президент Садир Жапаров маданият вазири Жаманкулов орқали «дуои салом» айттирганини айтган. У буни «Манас қишлоғи» этно-маданий комплекси бўйича ҳукумат ҳаракатларини танқидга олгани билан боғлаган. Президент маъмуриятининг матбуот хизмати «огоҳлантиришлар» бўйича изоҳ беришмаган.

Сидиқов «Манас қишлоғи» ҳудудида президент маъмуриятининг янги биноси учун парк қуриб, этнокомплексни Бишкекнинг четига кўчириш ҳаракати бўлаётганини ёзган.

Сидиқов шунингдек «Иссиқкўл» меҳмонхонасини сурдириш билан шуғулланган компаниянинг ходимлари «Манас қишлоғи»нинг деворини ҳам ноқонуний сурдириш бошлашганини, президентнинг маъмурияти учун мажмуанинг майдонидан 5 гектар ерни олишга уринишганини билдирган.

Манасчининг бундай баёнотидан кейин президен маъмуриятининг матбуот хизмати  «Манас қишлоғи»дан 5 сотих ер маъмурий бинонинг ҳудудини текислаш учун олинаётганини билдиришган.

Кейинчалик этнокомплексга президент Садир Жапаров бориб, у ернинг майдони кенгайтирилиб, музей ва уч қават бўз уй қурилишини айтган. Аммо 5-майда, давлатдан чиқиб кетгандан кейин Сдиқиов ҳукуматнинг айтганлари, «ёлғон» эканини, этнокомплекстнинг майдони аллақачон кичрайиб кетганини билдирган.