Бишкек: «Эл эмне жейт» фастфуд тармоғидан овқатланган 11 киши заҳарлангани айтилди

317

Давлат санитарик эпидемиология назорат марказидан Бишкекда оммавий заҳарданиш қайд этилганини билдиришди. 5-майга келиб жабрланганларнинг сони 11 нафарга етди.

Муассасанинг маълумотига кўра, оммавий заҳарланишнинг сабаби Чуй проспекти 110 манзилида жойлашган «Эл эмне жейт» фастфуд тармоғидаги шаурма бўлган.

Чуй проспекти 110 манзилидаги «Эл эмне жейт» фастфуд тармоғи. Сурат: AKIpress.

Фастфуд тармоғига режалаштирилмаган текшириш олиб борилиб, овқатланиш жойининг эгасига 13 минг сом жарима солинди, шунингдек камчиликларни хал қилиш учун санитария кўрсатмалари берилди.

Марказий санэпидназорат хизматидан 11 киши заҳарланган «Эл эмне жейт» фастфуд тармоғининг иши вазият тўлиқ аниқланиб, лаборатория текширувларининг натижаси чиққунга қадар вақтинча тўхтатилганини билдиришди.

Шунингдек оммавий заҳарланиш аввал Ўшда ҳам қайд этилган. Унда ширинликдан заҳарланган 40 кишининг 21 нафари ёш болалар бўлган.

Энг шов-шувли оммавий заҳарланиш ҳолати ўтган йили «Империя Пиццы» кафелар тармоғида қайд этилган. Ўшанда  318 нафар киши балиқ гўштига заҳарланган. Унга сальмонеллез бактерияси сабаб бўлган.