Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида ўққа учраган уч қирғизистонлик дафн қилинди

284

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида ўққа учраган қирғизистонлик уч киши 6-майда дафн қилинди. Вафот этганлар бир оиланинг аъзолари — 48 ёшдаги киши ва унинг 22-24 ёшдаги ўғиллари бўлган. Бу ҳақда Оқтом қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Мирлан Қамчибеков «Азаттык»қа билдирди.

Ўзбек чегарачиларининг ўқидан ҳалок бўлганларни дафн қилиш вақтида. Қўрғонтепа қишлоғи, 2022-йил, 6-май. Сурат: "Азаттык".

Қамчибеков охирги беш йилда шундан воқеа биринчи марта қайд этилганини таъкидлаб, аниқ сабабини очиқламади.

«Ҳозир Чегара хизмати сўзлашув олиб бормоқда. Ҳарбийлар воқеа бўлган ерни ўраб қўйган. Ер Қирғизистонга қарайди. Мен беш йилдан бери қишлоқ ҳукуматида ишлайман. Бундай воқеа биринчи марта бўлмоқда», — дейди у.

Чегара хизмати нима дейди?

МХДҚнинг Чегара хизматининг матбуот хизмати Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегара вакиллари учрашиб, уч қирғизистонликнинг ўлими бўйича ўз версияларини айтганини маълум қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, қирғиз томон чегара участкасидан 50-55 метр оралиқда, Қирғизистоннинг ҳудудида гильзалар ҳамда қоннинг излари топилганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг чегара отряди қирғизистонликларга ўқ чиқаргани бўйича изоҳ беришни талаб қилди.

Бундан ташқари, қирғиз фуқаролари вафот этган ердан 80 метр масофада 2000 кг селитра топилган.

Чегара хизматининг маълумотига қараганда, Ўзбекистоннинг вакили чегара отряди давлат чегарасидан минерал ўғитларини ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган одамлар қўлга олинганини билдирган. У қонун бузганлар чегарачиларга тош ирғитиб, улар қурол қўлланишга мажбур бўлганини қўшимча қилган.

Урушнинг натижасида икки тарафнинг чегара ходимлари қуйидагидек қарор қабул қилинди:

  • чегарачиларнинг назарида давлат чегарасини тасодифан бузган вақтда чегара хизматига қурол қўлланиш кескин турда тақиқланади;
  • қирғиз-ўзбек чегарасидаги чегарачиларнинг ҳатти-ҳаракатини сақлаш бўйича икки томоннинг шахсий таркиби билан қўшимча қўшма сабоқлар ўтказилади;

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Олабуқа ва Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналишлари бўйича чегара вакиллари барча муаммоли ҳудудларда давлат чегарасини ҳимоя қилишни уюштиришнинг тартибини аниқлаши керак. Шунингдек, можароларга йўл қўймаслик бўйича икки давлатнинг чегарадош ҳудудларининг маҳаллий аҳолисига тушунтириш ишлари олиб борилмоқчи.

Матбуот хизматидан чегарадаги воқеани ҳуқуқ тартибот органлари суриштираётганини таъкидлашди. Суд-тиббий, суд-биологик ҳамда суд-баллистик экспертизалар тайинланади. Олабуқа туман ички ишлар бўлими тарафидан Қирғизистоннинг уч фуқаросини ўлдириш факти бўйича жиноят иши қўзғалди.

Уч қирғизистонликнинг ўлими

5-май куни Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Оқтом қишлоқ ҳудудига қарашди Тепақўрғон қишлоғида ўзбек чегарачилари отган ўқдан 48, 24, 22 ёшдаги қирғиз фуқаролари ярадор бўлган. Улар Олабуқа туман касалхонасига етказилганига қарамай ҳушига келмай вафот этган.

Бу бўйича 5-майда Чегара хизматининг Олабуқа йўналиши бўйича вакили Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегарага масъул вакили билан учрашган. Натижада икки томон ички терговларнинг натижаси бўйича 6-майда қайтадан учрашишга келишган

Муаллиф: Бегайим Талантбекова

Бошидани сурат : «Азаттык».