Жалолобод: Йўл халокатидан икки киши вафот этиб, яна 10 киши жабрланди

328

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида йўловчи ташиган «Хонда-Степ» билан «Митсубиси» русумидаги икки автомобил тўқнашиб, икки киши вафот этди. Авариядан яна 10 киши жабрланди.

Сурат: Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот хизмати

Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот хизмати билдиришича, воқеа 2-май куни тахминан 18:30 да Бишкек — Ўш авто йўлининг 554-километрида қайд этилган.

Авария оқибатида «Митсубиси» машинасининг 61 ёшдаги ҳайдовчиси ва 21 ёшдаги йўловчиси воқеа бўлган жойда кўз юмган.

Бундан ташқари, авариядан яна 10 йўловчи турли жароҳат олиб, туман касалхонасига етказилган. Жабрланганларнинг орасида 3 ёшдаги бола ҳам бор.

Жорий йилнинг 21-апрелида Бишкек — Норин — Торугарт авто йўлининг 62-километрида «Тайота Авенсис» билан «Субару Аутбэк» русумидаги икки автомобил тўқнашиб, авариядан 69 ёшдаги эркак киши ва 65 ёшдаги аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.

Маълумотга кўра, вафот этган икки киши Қозоғистоннинг Жамбил вилоятининг турғунлари бўлган. Жабрланган яна икки киши эса туман касалхонасига етказилган.