Ақилбек Жапаров даволаниш учун Германияга учиб кетди

291

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров тиббий текширувдан ўтиш учун Германияга кетди. Бу ҳақда 3-майда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, Жапаров ҳукумат аъзолари ҳамда бошқа ижрочи ҳукумат органларининг етакчилари билан тегишли йиғинларга видеоалоқа орқали қатнашиб туради.

Ақилбек Жапаров 28-апрелда юрак хасталиги ва қон босимининг пасайиши сабабли Миллий кардиология ҳамда терапия марказига ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев эса вазирлар маҳкамаси етакчисининг соғлиғи ёмонлашиши чарчаб, стресс бўлгани билан боғлиқ эканини билдирган.

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати 30-апрелда Жапаровнинг соғлиғи ва аҳволи барқарорлашганини таъкидлаб, касалхонадан чиққанини хабар қилган.

Қамчибек Ташиевнинг хорижда даволаниши

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам Германияда даволанган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати бошқармасининг етакчиси Қамчибек Ташиев 2021-йили 28-апрель куни хорижга даволаниш учун учиб кетганини маълум қилган эди. Аммо МХДҚ Ташиевнинг айнан қаерга борганига аниқлик киритмаган.

Кейинроқ Ташиевнинг ўзи ҳам Фейсбук саҳифасида соғлиғини яхшилаш учун Германияга учиб кетганини ёзган. Аммо қирғиз-тожик чегарасидаги можаро туфайли у Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлган.