Ўш шаҳрида пишириқдан заҳарланган 33 киши касалхонага тушди, уч ёш боланинг аҳволи оғир. Бу ҳақда 2-майда Ўш шаҳар санэпидназорат маркази хабар қилди.
Маълумотга кўра, касалхонага тушганларнинг 15 нафари ёш болалар. Муассасадан заҳарланишга Қорасув туманида жойлашган «Сахобат» кондитерия цехидан чиқарилган маҳсулотлар сабаб бўлганини айтишмоқда.
Ҳозирда цехга жарима солиниб, фаолияти тўхтатилди. Шу билан бирга, кондитерлик уйи чиқарган маҳсулотларни сотган икки дўконга жарима солиниб, маҳсулотлар сотувдан олинди.
«Ҳозирда таҳлиллар олиниб, тегишли тадбирлар олиб борилмоқда. Дастлабки натижа бўйича, заҳарланишнинг сабаби Staphylococcus aureus бактерияси экани тахмин қилинмоқда», — деб айтилади санитария назорат марказининг маълумотида.
Ўш шаҳар ИИБи ва санитария-эпидемиологик назорат маркази об-ҳаво кескин исиб кетгани сабабли турғунларни тез бузилувчи озиқ-овқатларни сотиб олишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.