Садир Жапаров: «Ўлмас полк»нинг маршини тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ  

312

Президент Садир Жапаров Қирғизистонда «Ўлмас полк»нинг юришига тақиқ қўйишга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқ деб билдирди. Бу ҳақда у 1-майда Фейсбук саҳифасида ёзди. Меҳнаткашлар байрами муносабати билан мурожаатида Жапаров «тарихини билмаган халқнинг келажаги йўқ» деб айтди.

Жапаров Улуғ Ватан урушига СССРнинг таркибига кирган 15 республика, жумладан Қирғизистон ҳам қатнашганини ёзди. Унинг айтишича, «урушга 365 мингдан ортиқ ота-бобомиз отланиб, унинг тахминан 100 мингдан ортиғи қайтиб келмаган».

«Ҳозир уларнинг миллионлаган набира-чабирлари бор. Улар йилда 9-Май – Ғалаба кунини нишонлашади. “Ўлмас полк” номли пиёда юришга ҳам чиқиб келишмоқда. Шу сабабдан уларнинг бундай юришини тақиқилашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мен эса, ҳар йилда бўлганидек Мангу оловга гул қўйиб, уруш фахрийлари билан учрашиб, қаҳрамон боболаримизни хотирлаш тадбирида қатнашаман», — деди президент.

Аввалроқ «Ўлмас полк — Қирғизистон» акциясининг мувофиқлаштирувчилар Фейсбукка акциянинг тафсилотларини келишиш учун мэрия ва шаҳар кенгашига бир неча бор мурожаат қилишганини, аммо ҳеч жавоб олишолмаганини ёзишган. Уюштирувчиларнинг айтишича, уларга масала мэрнинг келишувида турибди деб билдиришган.

«Биз Бишкек мэриясидан қарор кутмоқдамиз [...] Акцияни ўтказишнинг тафсилотларини келишишнинг жавобини кутяпмиз. Агар жавоб бошқача бўлса, илтимос, сабибини билдиринглар», — деб ёзишган улар.

Бишкек шаҳрининг мэри Эмилбек Абдикадиров 28-апрелдаги матбуот анжуманида 9-май Ғалаб куни муносабати билан «Ўлмас полк» юриши ўтишини билдирган. Унинг айтишича, ҳукумат бунга тақиқ қўймаган. МХДҚ жанжалга олиб келувчи вазиятлар юзага келмаслиги учун 9-майда қирғизистонликларни  «Z» рамзи туширилган ҳарбий либосларни киймасликка чақирган — бу ҳарф Россиянинг ҳарбийлари Украинага ҳужум қилган илк кунлардан бошлаб қўлланилган.

Қўшни Қозоғистонда эса «Ўлмас полк» акциясини онлайн ўтказишга қарор қилинган. Бу ҳақда Нур-Султоннинг (аввалги Остона) ҳокимияти билдирган, аммо қарорнинг сабаби айтилмаган.

«Ўлмас полк» — бу минглаган қирғизистонлик Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг хотирасига бағишлаб маршга чиққан ҳар йили ўтувчи тадбир. Унда акция иштирокчилари юришга урушда қурбон бўлган, ярадор бўлган, тилда меҳнат қилган боболари, момоларининг суратларини кўтариб чиқишади.

Парадлардан бош тортиш

Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Бишкекда 9-майда Ғалаб куни муносабати билан парад бўлмаслигини билдиришган. Аммо парад 2021-йили давлатнинг бош майдонида ўтказилган эди.  Вазирликнинг маълумотига кўра, шаҳарнинг «Ғалаба» (Мангу олов) майдонида митинг-реквиемгина ўтади. Унга урушнинг фахрийлари, фронт ортида сеҳнат қилганлар, шунингдек шаҳар турғунлари ва меҳмонлари иштирок этади.

Қирғизистон ҳукумати параддан бош тортиш сабабларини очиқ билдирмаган, аммо Россия Украинага ҳужум қилган бир вақтда тадбирни ўтказиш Россия Федерациясини қўллаш қатори қабул қилиниши эҳтимол. Қирғизистон ҳукумати Россия ва Украина ўртасидаги урушда ўртоқ позицияда эканини бир неча бор таъкидлаган.

Парадни ўтказишдан қўшни Қозоғистон ҳам бош тортган, аммо ҳукумат бундай қарорнинг сабабини айтмаган.

Аммо Мудофаа вазирлигидан Ғалаба куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилишини билдирган — гап фожеали воқеаларнинг фахрийлари хурматига ўтувчи тадбирлар ҳақида бўлмоқда. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Американинг National Interes нашрининг 4-апрелда эълон қилинган мақоласида Қозоғистон бошқа давлатлар каби Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади деб айтган. Тоқаев мақолада Россиянинг Украинага ҳужумини «уруш» деб атаган.

Россия Ғалаба Куни парадидан бош тортмаган, аммо унга одатдагидек бошқа давлатларнинг лидерлари таклиф қилинмаган. Таклифлар берилмаганининг расмий сабаби — «юбилей сана эмаслиги».

Буюк Британиянинг мудофаа вазири Бен Уоллес эса LBC радиосига берган интервьюсида 9-майда Путин Украинадаги «неонацистларни бартараф қилиш» учун умумий мобилизация эълон қилиши мумкин деб тахмин қилган. У рус ҳукумати НАТОга кирган давлатларни неонацизмнинг қўлловчилари деб ҳам эълон қилишини эҳтимол деб қўшимча қилган. Россия ҳукумати Украинага ҳужумини уруш эмас, «махсус операция» деб атаб келади. Россия Украинадаги ҳаракатларини «украин халқини нацистлардан озод қилиш» деб тушунтирмоқда.

Иккинчи Дунёми ёки Улуғ Ватан урушими?

Улуғ Ватан уруши 1941-йили 22-июнда немис армияси Советлар Союзининг чегараларига ҳужум қилгандан кейин бошланган. Тўрт йил давом этган урушда Советлар тарафидан камида 27 млн киши ҳалок бўлган.

Уруш 8-май куни тунда (Марказий Европа вақти бўйича) Германиянинг капитуляцияси билан тугаган, амоо расмий турда Советлар Союзи бу давлат билан 1955-йилдан бошлаб уруш ҳолатида турган.

Моҳиятига кўра, Улуғ Ватан уруши — бу 1939-йили бошланиб, 1945-йили 2-сентябрда тугаган Иккинчи жаҳон урушининг бир қисми.

Урушга Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин турғуни қатнашган, уларнинг ичидан деярлик 100 минг нафари жанг майдонидан қайтмаган. Уруш вақтида 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан мукофотланган, уларнинг ичидан 72 нафар Советлар Союзининг Қаҳрамони.

Ураинадаги уруш

Рус ҳарбийларининг Украинага тўлиқ кўламли ҳужуми давом этаётганига икки ой бўлиб қолди.

Бунга жавоб қилиб АҚШ ва Европа давлатлари Россияга мисли кўрилмаган иқтисодий санкцияларни киргизишган, хорижий компаниялар эса мамлакатдаги фаолиятларини тўхтатишмоқда.

Украинадаи уруш Луганск, Донецк, Херсонск, Днепропетровск вилоятларида ҳамда Харьков шаҳрида хамон давом этмоқда. Шунингдек рус ҳарбийлари 2-май куни эрта билан украин ҳарбийларининг Чернигов вилоятининг Сеньков туманида жойлашган позицияларини миномёт билан отишган. 1-майда эса Украин ҳукумати Мариуполдаги «Азовсталь» заводидан юзга яқин одамни эвакуациялади. Улар рус аскарлари ҳужум қилган кундан бери заводнинг ҳудудидан чиқа олмай қолган эди.

БМТнинг маълумотига кўра, Украинада уруш тўхтамаётганидан 5,5 млн киши ўлкадан чиқиб, яқин Европа давлатларига қочишга мажбур бўлган.

Тинч аҳолининг аксарият қисми Польша, Венгрия ва Румынияга кетган.

БМТнинг 28-апрелдаги маълумотига кўра, Украинадаги урушда 2 889 нафар тинч аҳоли, уларнинг ичидан 210 бола ҳалок бўлган. 3 235 киши ярадор бўлган, уларнинг 309 нафари болалар.